Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
20.12.2019 Фақат фуқаролиги бўлмаган шахс учун
Жияним – 17 ёшда. Ўзбекистонда Тошкент шаҳрида туғилган. Онаси – Қозоғистон фуқароси. Унинг учта фарзанди бор. Улар Ўзбекистонда туғилишган. Жияним Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлганди, буни рад этишди. У онаси Қозоғистон фуқароси бўлганлиги сабабли Ўзбекистон фуқаролигини ололмайдими?
далее...»»
20.12.2019 Маъмурий ундирувдан қочиб бўлмайди
Яқинда хорижий биометрик паспорт олдим ва уни тасодифан кир ювадиган машинага ювишга ташлаган шимимнинг чўнтагида қолдирибман. Хорижий паспорт яроқсиз ҳолга келган. Нима қилишим керак? Бунинг учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?
далее...»»
20.12.2019 Барча шартларга риоя этилади
Чет эл фуқаросиман. Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтганман. Ўзбекистон фуқаролигини олишим мумкинми?
далее...»»
20.12.2019 Келиш учун рухсатнома
Паспорт эски бўлса, Ўзбекистонга бошқа давлатдан қандай келиш мумкин?
далее...»»
20.12.2019 Дорихона маслаҳатчиси: маълумотга доир талаб
Нодавлат ташкилоти дорихоналар тармоғи орқали дори воситаларини сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланади. Дорихонага тиббиёт коллежлари битирувчилари ва институтлар талабалари ишга жойлашадилар, уларнинг дипломларида «акушер», «фельдшер», «ҳамшира» ва бошқалар кўрсатилган. Дорихоналарда маслаҳатчи лавозими Классификаторда назарда тутилмаган, бунда олий маълумот талаб этилади. Дорихонага парафармацевтика препаратлари (пахта, тиббий буюмлар, БФҚ ва бошқалар) бўйича маслаҳатчи лавозимига тегишли маълумот йўналиши ва даражасига эга бўлмаган шахсларни ишга олиш мумкинми?
далее...»»
20.12.2019 Фаолият ЯТТ учун эмас
Якка тартибдаги тадбиркор коворкинг марказини очмоқчи, хизматлар нархи соатига қараб белгиланади. Бепул Интернет, кофе ва ичимликлар хизматлар нархига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркор коворкинг хизматлари билан шуғулланиши мумкинми?
далее...»»
20.12.2019 Фермер хўжалигини ташкил этиш ҳуқуқи
МЧЖ фермер хўжалиги муассиси бўла оладими?
далее...»»
20.12.2019 Сенаторлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқулладилар
14 декабрь шанба куни бўлиб ўтган юқори палатанинг 25-ялпи мажлиси «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилишдан бошланди.
далее...»»
13.12.2019 Ким нафақа тўлайди
Ходимага ҳомиладорлик ва туғиш варақаси бўйича 126 кун учун ҳақ тўланди. Ҳозирги пайтда у 2 ёшга тўлгунича болани парваришлаш бўйича ҳақ тўланадиган таътилга ариза ёзди. Корхона болани парваришлаш таътилини расмийлаштириши ва унга ҳақ тўлаши зарурми ёки буни корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда раҳбарият ҳал этадими?
далее...»»
13.12.2019 Амал қилиш муддати белгиланмаган
Корхонада жамоа шартномаси тузилмоқда. У қандай энг кам ва энг кўп муддатга тузилиши мумкин?
далее...»»
13.12.2019 Иш вақтидан ташқари иш: ҳисобга олиш жиҳатлари
Иш вақтидан ташқари ишлар ҳар бир ходим учун кетма-кет 2 кун ичида 4 соатдан (зарарли ва оғир меҳнат шароитларида – бир кунда 2 соатдан) ва бир йилда 120 соатдан ошмаслиги керак. Қонун ҳужжатларига кўра бир ойда неча соат иш вақтидан ташқари ишлаш мумкин? Шунингдек бир йилда ортиқча иш соатлари қандай ҳисобланади – календарь бўйичами ёки ходим ишга қабул қилинган кундан бошлабми?
далее...»»
13.12.2019 Импорт бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари: муддатлар ва жарималар
Корхона яқин кунларда тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиряпти. Ушбу мақсадда ишлаб чиқариш линияси учун импорт ускуна буюртма қилинди. Олдиндан тўлов тўланди. Ускуна серияли эмас, техник топшириғимиз бўйича тайёрланмоқда. Ускунани тайёрлаш ва етказиб бериш 180 кундан кўпга чўзилиб кетди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун импорт ускунани олиб киришда муддатлар бўйича бирор-бир имтиёз мавжудми? Ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш ускунасини олиб кириш бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун имтиёзларни ва муддати кечиктирилганлигини ҳисобга олган ҳолда қандай чоралар назарда тутилган?
далее...»»
13.12.2019 Қўшимча ҳиссалар: киритиш муддатини ўзгартириш мумкин
Жамият 2019 йил 2 июлга қадар қўшимча ҳиссаларни киритиш орқали МЧЖ устав фондини кўпайтиришга қарор қилди. Иштирокчилар уларни ўз муддатида киритишга улгурмадилар. Қўшимча ҳиссалар киритиш муддатини узайтириш мумкинми?
далее...»»
13.12.2019 Импорт шартномаси: шартлар қандай ўзгартирилади
Корхона хорижий компания билан 500 000 АҚШ долларилик ускунани сотиб олишга шартнома тузди. У олдиндан тўлов киритди. Муайян вақтдан кейин қўшимча битим тузилди, унда шартнома суммаси 580 000 долларгача оширилди. Энди эса шартнома суммасини 380 000 долларгача камайтириш лозим (етказиб берувчи розилик билдирган), чунки ускунанинг бир қисмини бошқа етказиб берувчидан сотиб олишга қарор қилинган. Ташкилот иккинчи қўшимча битимни тузишга ва унда биринчи шартномадаги суммага солиштирилганда камайтирилган суммани кўрсатишга ҳақлими? Иккинчи қўшимча битим билан биринчисини бекор қилиш лозимми?
далее...»»
13.12.2019 Пенсия иши
Кекса одамларнинг ҳаётида пенсия тўловини олишга вақтинча кела олмайдиган вазиятлар ҳам учраб туради. Ишончнома бўлмаса, пенсия олиш учун келмаслик ҳолати уни тўлаш бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин. Қуйидаги материалларимиздан қайси ҳолатларда пенсия тўлови бекор қилинишини, қайсиларида тўхтатиб турилишини билиб оласиз. Шунингдек бошқа пенсияга оид саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.
далее...»»
13.12.2019 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
06.12.2019 Турли шартномалар бўйича қарзларнинг ўзаро ҳисобга олиниши
«А» корхонаси олди-сотди шартномасига кўра «Б» корхонасига 200 000 сўм тўлаши лозим. Ўз навбатида «Б» корхонаси хизматлар кўрсатиш шартномасига биноан «А» корхонасига 150 000 сўм тўлаши керак. «А» ва «Б» корхоналари 150 000 сўмга ўхшаш бир хилдаги талабни ҳисобга олдилар. Олди-сотди ва хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича қарзларнинг ўзаро ҳисоб-китоби тўғрими?
далее...»»
06.12.2019 Фойдаланилмаётган кўчмас мулк эгасининг масъулияти
Компания нотурар жой мулкдори ҳисобланади, олди-сотди шартномаси ва кадастр мавжуд. Бино спорт комплекси учун харид қилинган, ходимларнинг жамоа бўлиб боришлари учун мўлжалланган. ДСИ компанияга нисбатан икки баравар ставкада солиқ солинганлиги ҳақида хабарнома юборган. У бу ҳолат амалга оширилмаган инвестиция лойиҳаси ҳисобланишини асос қилиб келтирмоқда. Компаниянинг фойдаланилмаган нотурар жой биноси ҳокимиятга ўтказилиши мумкинми? Бу қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинади?
далее...»»
06.12.2019 Интернет-дўкон: товар учун тўлов киритиш ва уни етказиб бериш қоидалари
Жиҳозланган савдо шохобчасига эга, параллел равишда улгуржи савдони амалга оширадиган корхона (МЧЖ) товарларни асосий омбордан етказиб бериш орқали чакана савдо билан шуғулланади. Транспорт воситаси тўлов терминали ва сейф билан жиҳозланган. Пировард истеъмолчига етказиб бериш бепул. Харидор юкхат бўйича товарни олганидан сўнг тўлов терминали орқали ёки нақд пул билан ҳақ тўлаши мумкин, бу маблағлар операция ўтказилган кун давомида корхона кассасига кирим қилинади ва ҳисобрақамига инкассацияланади. Товарларни бепул етказиб бериш орқали чакана реализация қилиш қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими?
далее...»»
06.12.2019 Иш юкламаси турлича бўлган ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш
Дорихоналар тармоғида 6 кунлик (40 соат) иш ҳафтасида ишланади. Айрим ходимлар 1,5 ставка ишлашни хоҳлайди. Бошқа асосий иш жойи бўлмаса-да, бошқалар учун 0,75 ёки 0,5 ставкада ишлаш қулайдир. 1. Бир ҳафтада ставка 40 соатдан ошмайдиган тақдирда, 1,5 ставка ишлайдиган шахслар учун иш вақтини ҳисобга олиш табели қандай юритилади ва соатларни қандай тўғри қўйиш зарур? 2. 0,75 ставкада ишлаганда ҳафтасига неча соат бўлиши лозим? 3. Бошқа жойда ишламайдиган бўлса, тўлиқ ставкада ишламаса бўладими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика