Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 50 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

ЭКИҲ қонунлардан чиқарилди

 

3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонун билан 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларига, шу жумладан 12 та кодексга тузатишлар киритилди. 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) қуйидаги учта мустақил тушунчага ажратилди: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ПҲБМ). Президентнинг 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармони билан қайси ҳолатларда улар қўлланилиши белгиланган. Материал эълон қилинган санадаги ҳолатга кўра МҲЭКМ 634 880 сўмни, БҲМ ва ПҲБМ – 223 000 сўмни ташкил этади.

Тегишинча, у ёки бу тўловнинг ЭКИҲдан БҲМ ёки ПҲБМга ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳолатларда – «бирга бир» конвертацияда атамаларнинг ўзгартирилиши якуний суммага таъсир кўрсатмайди (бекор қилинган ЭКИҲ ҳамда унинг ўрнига жорий этилган БҲМ ва ПҲБМ миқдор жиҳатдан бир хил, таҳр. изоҳи). Бундай ҳолатни, масалан, Жиноят кодексида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кузатиш мумкин – жарима кўринишидаги санкциялар бундан буён БҲМда ҳисобланмоқда, бироқ бундан жарималар суммаси ўзгармайди, сабаби белгиланган санкция миқдорлари аввалгидек қолдирилмоқда.

ЭКИҲдан МҲЭКМга ўтиш назарда тутилган ҳолатларда вазият бироз бошқачароқ. МҲЭКМ уч баравар кўп бўлганлиги сабабли қонун чиқарувчи коэффициентларни тузатишга мажбур бўлган. Бу, ўз навбатида, пулда ифодаланган рақамларда акс этган. Қоидага кўра, арзимас миқдорда ошириш юз беради.

Масалан, илгари айрим қонун ҳужжатлари билан белгиланган 1 ЭКИҲ суммаси (223 минг сўм) МҲЭКМнинг 35,2%и ёки 223 477,76 сўмга алмаштирилди. Бундан буён қуйидагилар қўлланилади:

а) меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз кекса шахслар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари учун ойига ўртача бир жон бошига тўғри келадиган даромад кўрсаткичи, бунда уларга мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой назарда тутилади (хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижарага олинади);

б) ишламайдиган хизматга чақирилувчиларга ҳокимиятлар томонидан тўланадиган нафақа суммаси;

в) вақтинча меҳнат қобилиятсизлик бўйича нафақанинг энг кам миқдори;

г) ишидан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган, меҳнат органларида рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга («Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслардан ташқари) касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш даврида тўланиши кафолатланган энг кам миқдордаги стипендия;

д) бир йилдан ортиқ ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, малака оширишга муҳтож бўлган шахслар учун энг юқори миқдорда стипендия;

е) қуйидаги шахсларга тўланадиган кафолатланган энг кам ишсизлик нафақаси миқдори:

♦ ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлганда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;

♦ ҳарбий хизматдан, ички ишлар, МХХ ва ПХДХдан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга;

♦ бир йилдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган, шунингдек 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги 12 календарь ҳафтадан кам бўлмаган шахсларга;

♦ ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлганларга.

Универсалидан ташқари қуйидаги ўзига хос қайта ҳисоб-китоблар ҳам мавжуд:

биринчидан, биринчи марта иш қидираётган ишсизларга ва махсус маълумоти бўлмаган ишсизларга, узоқ муддатли танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётганларга, касбга тайёрлаш учун ёки ишга жойлашишга имконият бўлмаганларга нафақа – МҲЭКМнинг 26,5%и, яъни 168 243,2 сўм (илгари – ЭКИҲнинг 75%и, яъни 167 250 сўм);

иккинчидан, жиноий ёки фуқаролик ишларида иштирок этган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўлов. Улар учун белгиланган МҲЭКМга нисбатан коэффициентлар ўзгартирилди;

учинчидан, Оила кодексида назарда тутилган қуйидагилардан ундириладиган алиментлар миқдорлари:

♦ ота-оналарлар ҳар бир бола учун – МҲЭКМнинг 26,5%идан кам бўлмаган миқдорда, яъни 168 243,2 сўм (илгари – ЭКИҲнинг 75%и, яъни 167 250 сўм);

♦ вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ота-онага бериладиган таъминот, шунингдек эр-хотинларнинг биридан, шу жумладан собиқ эр-хотинлардан, эр-хотинлардан бошқасининг таъминоти учун – МҲЭКМнинг 11,75%идан кам бўлмаган миқдорда, яъни 74 598,4 сўм (илгари 1/3 ЭКИҲ, яъни 74 333,4 сўм эди);

тўртинчидан, Солиқ кодексида қуйидагиларни тўлаш бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилган: 

♦ жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар;

♦ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилган компенсациялар;

♦ жисмоний шахсларга солиқ солинмайдиган даромадларни тўлаш;

♦ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида кўрсатилган, ЖШДС тўлашдан қисман озод этиладиган жисмоний шахсларнинг даромадлари.

бешинчидан, Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган тўловлар. Масалан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга қўшимча пул сарфлашга рухсат этилган миқдор МҲЭКМнинг 3,6%ини, яъни 22 855,68 сўмни (илгари – ЭКИҲнинг 10%игача, ёки 22 300 сўм) ташкил этади.

  

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

 

 

Қурилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш доирасида

 

Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2019 йилдаги 961-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қурилиш бошланиши ҳақида қандай хабар берилади

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

2019 йил 1 мартдан бошлаб қурилишга рухсатнома олиш ўрнига фақат уни бошлаш ҳақида хабар бериладиган бўлди (5.02.2019 йилдаги ПҚ-4160-сон қарор). Бу мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ер участкаси майдонларидан қатъи назар, қурилиш-монтаж ишларининг барча турларига тааллуқлидир.

Қуйидагилар учун хабарнома юбориш талаб этилмайди:

♦ якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши режасига киритилган объектлардан ташқари;

♦ турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказилаётган хоналар;

♦ мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;

♦ мобил алоқа станцияси монтажи;

♦ ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;

♦ конни кавлаш ишлари;

♦ технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектни реконструкция қилиш ёки ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш.

Бошқа ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини хабарнома юбормасдан амалга ошириш тақиқланади. Хабарнома Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларига юборилади. Хабарномани юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПдаги интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Хабарнома юборишдан олдин қурилиш инспекцияси томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта билан танишилади. Хабарнома мажбурий тартибда ЭРИ билан имзоланиши лозим. Марказга келганлар шу жойнинг ўзида рақамли имзони олиши мумкин.

Хабарнома юборувчиларда ЭРИси мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, офертани қабул қилмаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш ­қатъи­ян тақиқланади. Бундан ташқари, хабарнома юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари хабарнома тўлдирилган вақтдан бошлаб 10 дақиқа мобайнида уларни инспекцияга юборади, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса хабарнома автоматик тарзда юборилади. Инспекция хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб 1 соат мобайнида сумма ва банк реквизитларини кўрсатилган ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқланган инвойсни юборади. Хабарнома юборувчига инвойсда кўрсатилган суммани тўлаши учун 10 кун берилади.

Хабарномада кўрсатилган объектларда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан танлаш йўли билан назорат ўрнатилади. Шартлар ўзгарган тақдирда (иш бажарувчиларининг, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ечимларидаги сезиларли ўзгаришлар ва ҳ.к.), 10 кун мобайнида қўшимча хабарнома юборилиши керак. Шартлардаги ўзгаришлар инвойсда кўрсатилган сумма миқдорининг ўзгаришига олиб келса, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

Хабарнома юбориш бўйича хизматлар бепул – хизматлар кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қанчага тушади

Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (АРТ) ишлаб чиқишнинг базавий қиймати ва тузатиш коэффициентлари тизими тасдиқланди.

Шаҳарсозлик фаолияти объектлари қурилишини лойиҳалаштириш ёки реконструкция қилиш учун юридик ва жисмоний шахсларга АРТ берилади (якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши учун талаб этилмайди) (Маъмурий регламент, ВМнинг 18.05.20018 йилдаги 370-сон қарориги 3-илова).

Аввало АРТни ишлаб чиқиш учун тўлов тўланиши осонлашди. Илгари ҳудудий қурилиш бошқармалари ариза берувчи ўз ЭРИси билан тасдиқлаши учун унга АРТни ишлаб чиқиш шартномасини юборар эдилар (ЯИДХП орқали ёки давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилинганда бевосита топширилар эди). Бундан буён Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича ишлаб чиқиш қиймати кўрсатилган инвойс – ҳисобварақ-фактура бир йўла тақдим этилади.

Ариза берувчи инвойсни олгач, кўрсатилган суммани 10 кун ичида тўлаши лозим. Тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими ёрдамида тасдиқланади. Объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқиш қиймати ва муддатлари қуйидагича белгиланган:

 

Қурилаётган объектларнинг турига қараб АРТни ишлаб чиқиш

 

АРТни ишлаб чиқиш муддати

 

АРТни ишлаб чиқиш қиймати (БҲМда)

 

Объект (бино ва иншоот)ларнинг янги қурилиши учун

 

10 кун

 

4

 

Реконструкция қилиш, шунингдек илгари фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган ер участкасида янги объектнинг қурилиши, шунингдек мавжуд объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш

 

8 кун

 

3,5

 

Объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш ёки ўзгартирмасдан нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларини капитал қурилиш объектларидан алоҳида қуриш (АРТ II қисм)

 

7 кун

 

3

 

Турар жойни муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирмасдан, хоналарни реконструкция қилган ҳолда нотурар жой тоифасига ўтказиш

 

5 кун

 

1

 

 

Бунда тузатиш коэффициентлари (ошириш ёки пасайтириш) тизими амал қилади (ВМнинг 30.05.2013 йилдаги ­150-сон қарорига 4-илова), шу жумладан:

биринчидан, объектнинг жойлашган жойига кўра (турар жойни реконструкция қилган ҳолда нотурар жой тоифасига ўтказиш):

♦ қишлоқ аҳоли пунктларида – 0,7;

♦ туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида – 0,8;

♦ туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 0,9;

♦ Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида – 1;

иккинчидан, қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда – 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;

учинчидан, АРТнинг архитектура-шаҳарсозлик ва муҳандислик коммуникацияларига уланиш қисмларини алоҳида-алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир бўлим учун нархлар 0,6 коэффициенти билан қўлланилади;

тўртинчидан, танловга (аукционга) қўйилаётган ер участкалари учун шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш қиймати 0,7 коэффициентини қўллаган ҳолда янги қурилиш учун белгилангани каби (4 БҲМ) белгиланади (АРТни ишлаб чиқишда архитектура-шаҳарсозлик бўлими сифатида унинг таркибига киритилади) ва танлов (аукцион) ғолиби ҳисобидан тўланади.

АРТнинг амал қилиш муддатларига тузатиш киритиш ва уларни узайтириш учун белгиланган ишлаб чиқиш қийматининг 20%и, АРТ дубликатлари (нусхалари)ни тайёрлаш учун 10%и миқдорида белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 29.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 885 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика