Жияним – 17 ёшда. Ўзбекистонда Тошкент шаҳрида туғилган. Онаси – Қозоғистон фуқароси. Унинг учта фарзанди бор. Улар Ўзбекистонда туғилишган. Жияним Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлганди, буни рад этишди.
У онаси Қозоғистон фуқароси бўлганлиги сабабли Ўзбекистон фуқаролигини ололмайдими?
– Афсуски, ололмайди. Фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистонда доимий истиқомат жойига эга бўлган шахсларнинг фарзандлари бундай ҳуқуққа эга эмаслар. Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудида туғилган боласи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади (Қонуннинг 15-моддаси).
Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.