Якка тартибдаги тадбиркор коворкинг марказини очмоқчи, хизматлар нархи соатига қараб белгиланади. Бепул Интернет, кофе ва ичимликлар хизматлар нархига киритилади.
Якка тартибдаги тадбиркор коворкинг хизматлари билан шуғулланиши мумкинми?
– Йўқ, мумкин эмас.
Коворкинг маркази – бу шундай жойки, у ерда жисмоний ва юридик шахсларга муайян ҳақ эвазига жиҳозланган иш жойи, шунингдек меҳнат фаолиятини амалга ошириш, семинарлар, тренинглар ва бошқаларни ўтказиш учун хизматлар (Интернет, маслаҳатлар ва ҳ.к.) таклиф этилади.
Коворкинг марказини ташкил этиш Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова) киритилмаган.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.