МЧЖ фермер хўжалиги муассиси бўла оладими?
– Йўқ, бўла олмайди.
– Фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси – фермердир. 18 ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси фермер бўлиши мумкин. Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади. Фермер хўжалиги бошлиғи қуйидаги ҳолатларда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўз оила аъзоларидан бирига бериши мумкин:
♦ пенсия ёшига тўлганда;
♦ меҳнатга қобилиятлилигини йўқотганда;
♦ муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда;
♦ олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинганда;
♦ сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда («Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси, 13-моддасининг 6, 7-қисмлари).
Баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, фермер хўжалиги муассиси фақат жисмоний шахс – фермер бўлиши мумкин.
Наргиза Воҳидова, «Norma» МЧЖ эксперти.