Жамият 2019 йил 2 июлга қадар қўшимча ҳиссаларни киритиш орқали МЧЖ устав фондини кўпайтиришга қарор қилди. Иштирокчилар уларни ўз муддатида киритишга улгурмадилар.
Қўшимча ҳиссалар киритиш муддатини узайтириш мумкинми?
– Ҳа, иштирокчилар умумий йиғилиши қўшимча ҳиссаларни киритиш муддатини узайтириш тўғрисида қарорни қабул қилиши мумкин.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар белгиланиши керак («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси 1-қисми):
* қўшимча ҳиссаларнинг муайян умумий қиймати;
* жамият ҳар бир иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори;
* иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати.
Ҳиссалар киритиш муддатини ўзгартириш учун иштирокчилар навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказишлари лозим, унда кун тартиби сифатида муддатни ўзгартириш (узайтириш) масаласи белгиланиши керак.
Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.