Norma.uz

Ким нафақа тўлайди

 

Ходимага ҳомиладорлик ва туғиш варақаси бўйича 126 кун учун ҳақ тўланди. Ҳозирги пайтда у 2 ёшга тўлгунича болани парваришлаш бўйича ҳақ тўланадиган таътилга ариза ёзди.

Корхона болани парваришлаш таътилини расмийлаштириши ва унга ҳақ тўлаши зарурми ёки буни корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда раҳбарият ҳал этадими?

 

Аёлларга, уларнинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилади (МКнинг 234-моддаси).

Болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили даврида нобюджет соҳаларида ишлайдиган шахсларга ойлик нафақа иш жойидан тўланади (АВ томонидан 14.03.2002 йилда ­1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 5-банди).

Бюджет соҳасида ишлаётган оналарга болани парваришлаш нафақаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тўланади (12.12.2007 йилдаги ПҚ-744-сон қарорнинг 21-банди).

Нафақа уни тайинлаш учун мурожаат қилинган ойдан бошлаб, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан кейин тўланади.

2019 йил 1 январдан болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича нафақа миқдори ҳар йили қатъий суммада белгиланади ва 2019 йилдан у 406 000 сўмни ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 25-илова).

Болани парваришлаш бўйича нафақа тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

♦ болани парвариш қилиш бўйича таътил тақдим этиш ва болани парваришлаш нафақасини тайинлаш ҳақидаги ариза;

♦ бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

Нафақа тайинланиши ва тўланиши тўғрисидаги қарор корхона раҳбари томонидан буйруқ ёки фармойиш шаклида, болани парвариш қилиш бўйича таътил тақдим этилиши тўғрисидаги буйруқ билан бир вақтда қабул қилинади.

 

Буйруқ намунаси

Болани парваришлаш таътили тақдим этилиши ва нафақа тўланиши тўғрисида

Сотувлар бўлими бошлиғининг ёрдамчиси Усмонова Фарида Тохировнага 2019 йил 6 ноябрдан 2021 йил 12 августгача болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили тақдим этилсин, ушбу давр учун қонун ҳужжатларида (ЎзР МКнинг 234-моддаси) белгиланган тартибда нафақа тўлансин.

Асос: Ф.Т.Усмонованинг 4.11.2019 йилдаги аризаси, туғилганлик тўғрисидаги I-TN N 0000000-сон гувоҳнома.

 

Иш берувчи болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи ва эгаллаб турган лавозими сақланишини унутмаслиги керак (МКнинг ­234-моддаси 5-қисми). У билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно (МКнинг 100, 237-моддалари).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 393 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2019-12-27 09:07:25, Гость_али:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика