26.07.2016
Кириш чоғида муаммо бўлмайди
Ўғлим 2015 йил декабрда Нью-Йорк шаҳридаги Ўзбекистон консулхонасида янги намунадаги биометрик паспортни олди (АҚШда таълим олаётган талаба сифатида). Бироқ янги паспортда пропискаси ҳақида штамп ва чиқишга рухсат берувчи стикер қўйилмаган. Ўзбекистонга киришда муаммога тўқнаш келмайдими? далее...»» |
26.07.2016
Битимда назарда тутилган
Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни тақдим этаётганда паспортида визаси бўлиши шартми? далее...»» |
26.07.2016
Яшаш манзилисиз уч кун
Мен чет эл фуқаросига бериладиган яшаш гувоҳномасига эгаман, ҳозир Россияга доимий яшаш учун кўчиб кетаётганлигим сабабли квартирани сотаяпман. Жўнаб кетиш варақасини олиб, яшаш гувоҳномасини топширгач, Ўзбекистон ҳудудидан қанча муддатда чиқиб кетишим шарт? далее...»» |
26.07.2016
Ўриндош учун касаллик варақаси
Мен бир вақтнинг ўзида 2 та ташкилотда – асосий иш жойида ва ўриндошлик бўйича ишлайман. Касал бўлиб қолиб, 2 ҳафта касалхонада даволанишга мажбур бўлдим. Касалхонадан чиқаётганда 2 та ташкилотда ишлашимни айтсам ҳам, менга асосий иш жойига тақдим этиш учун фақат 1 та касаллик варақасини бердилар. Касал бўлганимни тасдиқлаш учун ушбу касаллик варақасининг кўчирма нусхасини олиб, уни аризага илова қилдим. Бироқ ўриндошлик бўйича иш жойимда касаллик варақасининг кўчирма нусхаси тасдиқланмаганлигини рўкач қилиб, унга ҳақ тўлашдан бош тортдилар. Бу вазиятда қандай йўл тутишим мумкин? далее...»» |
26.07.2016
Ишдан бўшатяпсизми – ҳақини тўланг
Муассасада штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга қандай тўловлар тўланади? далее...»» |
26.07.2016
Таътил олиш ҳуқуқи
Ходим 2016 йил 1 июнда ўриндошлик бўйича ишга кирди. Июнда унга 2016 йил 17 июндан бошлаб йиллик меҳнат таътили беришларини сўраб ариза ёзди, чунки ушбу даврга асосий иш жойидан йиллик меҳнат таътили берилган экан. Ўриндошлик бўйича иш жойида жамоа шартномаси билан йиллик асосий таътил муддати 24 иш куни этиб белгиланган. Июндаги лавозим маоши – 950 000 сўм. Қонунга кўра у ўриндошлик бўйича йиллик меҳнат таътилига чиқа оладими? Агар чиқа олса, у қанча муддатга берилади, таътил пули қандай ҳисобланади? далее...»» |
26.07.2016
Лицензия талаб этилмайди
Корхонамиз хорижий ҳамкоридан сотиб олган автомобиль мойини қадоқлаш ва сотиш билан шуғулланмоқчи. Агар автомобиль мойи хориждан олиб келиниб, шу ерда қадоқланаётган ва сотилаётган бўлса, ХХТУТ бўйича коди 11220 (нефтни қайта ишловчи ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар (нефть қуруми чиқарадиган заводларсиз)) бўлган фаолият тури учун лицензия керакми? далее...»» |
26.07.2016
Эълон қилинмайдиган ҳисобот
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа шахслар учун очиқдир. Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва бошқа ташкилотлар ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъекти бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 2 ҳафта олдин аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт. Ташкилотимиз – ломбард молиявий ташкилот ҳисобланади. Ташкилий-ҳуқуқий шакли – битта муассиси бўлган МЧЖ. Агар биз муассис битта бўлгани боис йиллик умумий йиғилиш ўтказмасак, йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилишимиз шартми, уни ким учун эълон қиламиз? далее...»» |
26.07.2016
Касса аппаратини қўлламаслик мумкин бўлган ҳолат
Юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжалиги боқилган чорва молларни деҳқон хўжалиги ҳудудида; ижарага олинган дўконда; бозорда сотади. Юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжалиги қайси ҳолларда НКМдан фойдаланиши зарур? далее...»» |
26.07.2016
«Савдо ва хавфсизлик» кўрик-танлови
Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, савдо ва умумий овқатланиш субъектларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида бу йил биринчи марта «Савдо ва хавфсизлик» кўрик-танлови ўтказилади. далее...»» |
26.07.2016
Ўзбекистон экспорт салоҳияти юксалмоқда
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобиллар, телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари, жаҳонга машҳур матолару, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларга дунё ҳавас қилмоқда. далее...»» |
20.07.2016
Резидент учун хорижий валюта
Жисмоний шахслар – ЎзР резидентлари хорижий валютани сотиб олиши қоидалари қайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирилган? Ангренда яшовчилар Тошкентдаги банкда валютани харид қила оладиларми? Қайси банк ушбу операцияни ўтказиш ваколатига эга? Қонунга кўра чоракда ёки йилда валютанинг (АҚШ доллари) қанча суммасини сотиб олиш мумкин? далее...»» |
20.07.2016
Сиз ягона ўғил эмассиз
Ёшим 23 да. Мудофаа бўлими бир ойлик хизматни ўташимни талаб қиляпти. Бироқ ота-онам пенсионер. Акам бор, лекин у Россияда яшайди, келмаганига 7 йилдан ошди. Мен бир ўзим ишлайман ва оиламга ёрдам бераман. Ҳарбий мажбурият ҳақидаги мақолада агар ота-она ишга лаёқатсиз бўлиб, оилани таъминлайдиган бошқа ўғли бўлмаса, муҳлат берилиши мумкинлиги ҳақида ўқиган эдим. далее...»» |
20.07.2016
Болалар автокреслоси – ўйинчоқ эмас
Мен бола билан машинада кўп юраман. Уни олд ўриндиқда олиб юриш мумкин эмаслигини, орқасида эса олиб юриш мумкинлигини биламан. Автокресло бўлиши шартми? далее...»» |
20.07.2016
ЙҲҚ: қўрқув остидами ёки виждон амри билан?
Ўтган йилдан бери ОАВ, шу жумладан бизнинг газетамиз ҳам пойтахтимизнинг 120 та чорраҳасидаги янги видео қайд этиш тизими ҳақида кўп ва хўп ёзиб келмоқда. Ушбу мавзу фуқароларда доим катта қизиқиш уйғотмоқда. 4 июлда шаҳар ҳокимлигидаги матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ЙҲХБ вакили бўлғуси янгиликнинг айрим жиҳатлари хусусида сўзлаб берди. далее...»» |
20.07.2016
Бировникини сотманг
1-МЧЖ (сотувчи) ва ХФ (харидор) 2015 йил июлда 100 млн сўмлик ускунанинг олди-сотди шартномасини туздилар. Шартнома шартларига кўра харидор у имзоланган кундан бошлаб 3 банк куни давомида шартнома умумий суммасининг 50%ини олдиндан тўлаши, қолган қисмини эса ускуна берилган кундан (яъни 10.09.2015 йилдан) бошлаб 40 календарь кун давомида тўлаши керак эди. Сотувчи олдиндан тўлов келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида ускунани бериши шарт эди. Шартномада назарда тутилган муддатда харидор 50 фоизлик олдиндан тўловни тўлади. Сотувчи ҳам 2015 йил июлда ускунани ўз вақтида топширди. 2015 йил сентябрь ойининг бошида якуний тўлов муддати келганлиги муносабати билан сотувчи харидордан қолган 50 млн сўмни ўтказишни талаб қилди. Бироқ у ҳисоб-китоб қилиш имкони йўқлигини важ қилиб, рад жавоби берди. 1-МЧЖ билан ҳисоб-китоб қилиш учун у ҳатто 2-МЧЖга ускунани бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб юборган эди. Бироқ олдиндан тўловнинг атиги 20 млн сўмини олган харидор қарзни бўлиб-бўлиб тўлашни илтимос қилди. Харидорнинг важ-далилларига қўшилмаган сотувчи 2015 йил октябрда ускунани қайтариш, 5 млн сўм пеня, 1 432 640 сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини тўлаш даъвоси билан хўжалик судига мурожаат қилди. Даъво предмети бўйича мустақил талабларни қўймаган учинчи шахс сифатида 2-МЧЖ ишда иштирок этишга жалб қилинди. далее...»» |
20.07.2016
Деҳқон статистик ҳисоботни янгича топширади
Мамлакатимизнинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, бу ўлкада қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, ҳар тўрт фаслнинг ўзига хос тарзда алмашиб туриши кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларни етиштириш учун қулай имкониятлар яратади. далее...»» |
20.07.2016
Эҳтиёт бўлинг, ҳисобварақ ёпилади
Ташкилотимиз ўтган йил июль ойидан буён ўз фаолиятини тўхтатиб қўйди, ҳисобварақдаги маблағлар ҳаракати 24.10.2015 йилдан тўхтатилган. Ташкилот улгуржи савдо (ХХТУТ коди – 71150) билан шуғулланар эди. Ҳисобварағимиздаги маблағлар ҳаракатланмаётгани ҳақидаги ахборотни банк ДСИга қачон юбориши керак? далее...»» |
20.07.2016
Валюта тушумини сотиш шартми?
Биз микрофирма ҳисобланамиз. Импорт товарларини чакана сотиш билан шуғулланамиз. Вақти-вақти билан харидорлардан валюта терминали орқали валютадаги тушум тушади. Тушумдан валютани мажбурий сотмаймиз, чунки экспорт билан эмас, импорт билан шуғулланамиз. Бу ойда банк нимага асосан валютани сотмаслигимиз ҳақида тушунтириш хати ёзишимизни талаб қилмоқда. Биз уни сотишга мажбурмизми? Бу қайси меъёрий ҳужжатлар билан тасдиқланади? далее...»» |
20.07.2016
Қандай қилиб ҳисобрақамдаги валютани олиш мумкин
Ишлаб чиқариш корхонаси валюта тушумининг 50%ини мажбурий сотгандан кейин банкдаги ўз ҳисобрақамидан қолган 50% валютани нақд ёки нақд пулсиз кўринишда олишга ҳақли бўладими? далее...»» |