Norma.uz

ЙҲҚ: қўрқув остидами ёки виждон амри билан?

 

Ўтган йилдан бери ОАВ, шу жумладан бизнинг газетамиз ҳам пойтахтимизнинг 120 та чорраҳасидаги янги видео қайд этиш тизими ҳақида кўп ва хўп ёзиб келмоқда. Ушбу мавзу фуқароларда доим катта қизиқиш уйғотмоқда. 4 июлда шаҳар ҳокимлигидаги матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ЙҲХБ вакили бўлғуси янгиликнинг айрим жиҳатлари хусусида сўзлаб берди.

 

Чунончи, пойтахт ЙҲХБнинг ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи Зоир Сайдалиевнинг маълумотларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигининг тезкор видеокузатув тизими билан жиҳозланиши режалаштирилган шаҳарнинг барча 120 чорраҳаси тўлиқ тайёр бўлиб, уларда видеокузатув олиб борилаяпти. Мазкур тизим тўлиқ ҳажмда ишлатилишига расман рухсат берувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат эълон қилиниши билан автотранспорт воситалари эгалари ёзилган жарималар ва кўрсатмалар қайд этилган билдириш хатларини ола бошлайдилар.

З.Сайдалиев қайд этганидек, янги тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар учун жарималарни ундириш механизми қуйидагича бўлади:

видеокузатув тизими қоидабузарлик ҳақидаги ахборотни ахборот марказига беради;

ахборот маркази уч кунлик муддатда автотранспорт воситаси эгасига – у рўйхатдан ўтган манзилга хабарни жўнатади;

ЙҲҚ бузувчиси 60 календарь кун давомида унга ёзилган жаримани тўлаши шарт;

қоидабузарлик рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 61 кунда тўлов тўланмаган тақдирда қоидабузарнинг автомобили жарима майдончасига юборилади.

Матбуот анжуманида қатнашган журналистларни тизим ишлашига рухсат берувчи расмий ҳужжат чиққунига қадар қайд этилган қоидабузарликларга нисбатан жарима чоралари қўлланиш-қўлланмаслиги ҳақидаги савол қизиқтирди. ЙҲХБ вакили бу саволга жавоб ҳам ўша кутилаётган меъёрий ҳужжатда қайд этилишини айтди.

Йўлдаги қоидабузарликларни видео қайд этиш тизими жорий этилиши билан уларнинг сони қисқарадими, барча ҳаракат иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳурмат ҳисси ошадими? Ёки ҳайдовчилар кузатув камералари ўрнатилган чорраҳалардагина ўзларини яхши тутадиларми? Ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳар бир автомобиль соҳиби йўлдаги хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлигини ҳис этиши, катта жарималардан қўрқиб эмас, балки виждон амрига кўра йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишига ишонгимиз келади.

 

Саида Жонизоқова.

Прочитано: 1486 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика