Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 30 / Хўжалик юритиш қоидалари

Касса аппаратини қўлламаслик мумкин бўлган ҳолат

 

Юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжалиги боқилган чорва молларни деҳқон хўжалиги ҳудудида; ижарага олинган дўконда; бозорда сотади.

Юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжалиги қайси ҳолларда НКМдан фойдаланиши зарур?

Газетхон.

 

– Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари (НКМ) Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова) мувофиқ қўлланади. У юридик шахсларга ва аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларга жорий этилади. Бироқ алоҳида Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати (ВМнинг ­306-сон қарорига 3-илова) мавжуд. Улар сирасига тирик молларни сотувчи жисмоний шахслар ҳам киради (Рўйхатнинг 7-банди).

«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тартибга солади.

Деҳқон хўжалигидаги фаолият унинг аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон хўжалиги номидан шу хўжалик бошлиғи (яъни жисмоний шахс) иш кўради.

Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг (ВМнинг 28.08.2012 йилдаги 253-сон қарорига 1-илова) 48-бандида ҳам деҳқон хўжалиги вакиллари жисмоний шахсларга тенглаштирилган.

Шу тариқа, юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжалиги боқилган чорва молларни қаерда сотишидан қатъи назар, НКМсиз ҳисоб-китоб қилиши мумкин.

Шуни ҳам қайд этамизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари банкка ЭКИҲнинг 20 баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топширишга ҳақли (Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармони ­6-банди). Агар тушум ЭКИҲнинг 20 баробаридан кўп бўлса, у инкассация хизматлари орқали банкка топширилиши керак.

 

Ирина Ахметова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2055 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика