Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 29 / Хўжалик юритиш қоидалари

Эҳтиёт бўлинг, ҳисобварақ ёпилади

 

Ташкилотимиз ўтган йил июль ойидан буён ўз фаолиятини тўхтатиб қўйди, ҳисобварақдаги маблағлар ҳаракати 24.10.2015 йилдан тўхтатилган. Ташкилот улгуржи савдо (ХХТУТ коди – 71150) билан шуғулланар эди. Ҳисобварағимиздаги маблағлар ҳаракатланмаётгани ҳақидаги ахборотни банк ДСИга қачон юбориши керак?

А.Давидович,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Савдо ҳамда савдо-воситачи корхоналар 3 ой мобайнида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар – юридик шахслар 6 ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда, тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларини ёпадилар ва хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобварақлари ёпилган санадан бошлаб 3 кун муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига мазкур субъект фаолиятини бундан буён давом эттириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун ахборот берадилар.

Ушбу тартиб Президентнинг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (28.06.1999 йилдаги ПФ-2331-сон) 3-банди билан белгиланган.

Хизмат кўрсатувчи банк сиз савдо корхонаси ҳисобланишингизни инобатга олиб ва Фуқаролик кодексининг 11-боби қоидаларига амал қилиб 3 ойлик муддатни ҳисоблаб чиқариши лозим эди.

ФКнинг 145-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган, шунингдек суд томонидан тайинланадиган муддат календарь сана билан ёхуд йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган вақт даврининг ўтиши билан белгиланади. Муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин.

Вақт даври билан белгиланган муддат календарь санадан кейинги ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз берганидан кейинги кундан ўта бошлайди (ФКнинг ­146-моддаси). Ойлар билан ҳисобланадиган муддат шу муддатнинг охирги ойидаги тегишли кунда тугайди (ФКнинг 147-моддаси 4-қисми).

Корхонангиз банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган 3 ойлик муддат ўтганига ишонч ҳосил қилган банк ҳисобварақларингизни ёпиши ва улар ёпилган кундан кейин 3 кун ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига ахборот тақдим этиши шарт эди.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1414 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика