Norma.uz

Деҳқон статистик ҳисоботни янгича топширади

 

Мамлакатимизнинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, бу ўлкада қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, ҳар тўрт фаслнинг ўзига хос тарзда алмашиб туриши кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларни етиштириш учун қулай имкониятлар яратади.

 

Мамлакатимиз истеъмолчиларининг эҳтиёжини қондириш, энг аввало, қиш-баҳор мавсумида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан барқарор таъминлаб туриш учун маҳсулотларни тайёрлаш ва ғамлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек ташқи бозорларда харидоргир, рақобатбардош ҳўл мева ва қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида республикамиз Президентининг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон) қабул қилинган эди. Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ишлаб чиқарувчи хўжаликлар тоифасига қараб мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни етиштириш ҳамда контрактация шартномалари асосида харид қилиш ҳажми бўйича статистик ҳисоботларни танқидий кўриб чиқиш ва бу борада халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда янги статистик ҳисоботлар шаклларини белгиланган тартибда тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Шу муносабат билан Давлат статистика қўмитаси тегишли ваколатли органлар билан мавжуд статистик ҳисоботларни кўриб чиқиб, 2016 йил 5 майда «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 12.05.2016 йилда 2728-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот» номли (чораклик) давлат статистика ҳисоботи шаклини амалиётга жорий этди.

Мазкур давлат статистика ҳисоботи шакли «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ва «Ўзагроэкспорт» компанияси томонидан ҳудудлар (шаҳар, туман) кесимида жамланма ҳисобот шаклида топширилиши белгилаб қўйилди.

Бугунги кунда ушбу давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишнинг автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда олиш имконияти яратилган бўлиб, барча давлат статистика ҳисоботи шакллари каби унинг электрон шаклдаги намунаси Давстатқўмнинг www.stat.uz расмий сайтига жойлаштирилган.

Шу билан бирга, мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтиш жоиз.

 

Мамлакатимизда йилига 17 млн тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, уларнинг 4 млн тоннадан зиёди экспорт қилинади. Ўтган йили юртимизда 12 млн 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 1 млн 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 млн 556 минг тонна узум, 2 млн 731 минг тонна мева етиштирилди.

 

Н.Анваров,

Давлат статистика қўмитаси юридик хизмати бош юрисконсульти.

Прочитано: 1212 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика