Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 30 / Паспорт масалалари

Битимда назарда тутилган

 

Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни тақдим этаётганда паспортида визаси бўлиши шартми?

Мингбулов.

Тошкент ш.

 

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида битимнинг (Тошкент, 3.10.2006 йил) 1-моддаси ­2-банди шартларига кўра, Томонлар давлатларнинг фуқаролари 60 суткадан ортиқ муддатга Томонлар давлатлари ҳудудларига кириш ва у ерда бўлишни кўзласалар, олдиндан визаларни Томонларнинг қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда расмийлаштирадилар.

Хорижий шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг (Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонига 2-илова) 9-бандига асосан, ХЧКваФРБда яшаш учун гувоҳнома олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш зарур:

1) Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза-сўровнома;

2) аризачи доимий яшаш ниятида бўлган қариндошлари (танишлари)нинг аризачи илтимосига ўз муносабатлари тўғрисида нотариат томонидан тасдиқланган аризалари, шунингдек қариндошлар (танишлар)нинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини ва унда яшовчи шахслар сонини тасдиқловчи ҳужжатлар;

3) никоҳ тўғрисидаги, боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариат томонидан тасдиқланган нусхалари;

4) ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби учун давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция;

5) катталиги 35 х 45 миллиметрли 2 та фотосурат.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1728 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика