Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 29 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Резидент учун хорижий валюта

 

Жисмоний шахслар – ЎзР резидентлари хорижий валютани сотиб олиши қоидалари қайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирилган? Ангренда яшовчилар Тошкентдаги банкда валютани харид қила оладиларми? Қайси банк ушбу операцияни ўтказиш ваколатига эга? Қонунга кўра чоракда ёки йилда валютанинг (АҚШ доллари) қанча суммасини сотиб олиш мумкин?

К.Емельянова.

 

– Ўзбекистон Республикасида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларни ўтказиш тартиби Хорижий валютани жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда айирбошлаш шохобчалари тўғрисидаги низом (Президентнинг 30.01.2013 йилдаги ПҚ-1914-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади.

Унга кўра Ўзбекистон Республикасининг резидентлари – жисмоний шахсларга хорижий валюта ваколатли банклар, уларнинг муассасалари ва филиаллари биноларида миллий валютадаги халқаро тўлов карталари ва шахсий пластик банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотилади. Ўзбекистон Марказий банкининг валюта операцияларини ўтказишга лицензияси бўлган тижорат банки ваколатли банк деб тан олинади. Ваколатли банкларда резидент жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш операцияларини конверсион операциялар бўлимлари амалга оширадилар.

Республика фуқаролари яшаш жойидан қатъи назар исталган ваколатли банкда валютани сотиб олишга ҳақлилар.

Хорижий валютани сотиб олиш учун резидент жисмоний шахс ваколатли банкнинг конверсион бўлимига мурожаат этиши ва масъул ходимга қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

шахсни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт, яшаш гувоҳномаси, ҳарбий билет – ҳарбий хизматчилар учун);

Низомда белгиланган шаклда валюта суммаси ва турини кўрсатган ҳолда халқаро тўлов картасига ўтказиладиган хорижий валютани сотиб олишга буюртманомани;

валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун банк ҳисобварағида миллий валютадаги зарур пул маблағлари мавжуд бўлган шахсий пластик банк картасини.

Банкнинг масъул ходими резидент жисмоний шахснинг хорижий валютани сотиб олишга мурожаатини кўриб чиқишда:

унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга кўра шахсий пластик банк картаси эгасининг шахсини аниқлайди;

тўлов терминали орқали валютани айирбошлаш учун уларни ҳисобдан чиқариш назарда тутилаётган аризачининг шахсий пластик банк картасида миллий валютадаги пул маблағлари қолдиғини текширади. Агар ушбу операция учун шахсий пластик банк картасида маблағлар етарли бўлмаса, уни эмитент тижорат банкининг исталган филиалида тўлдириш мумкин;

резидент жисмоний шахс номига халқаро тўлов картасини очади (у мавжуд бўлмаганда);

миллий валютадаги пул маблағларини операция амалга оширилган кундаги айирбошлаш курси бўйича сотиб олинаётган хорижий валютага эквивалент миқдорда шахсий пластик банк картасидан тўлов терминали орқали ҳисобдан чиқаради;

сотилган хорижий валютани жисмоний шахснинг халқаро тўлов картасига ўтказади;

резидент жисмоний шахсга хорижий валютани сотиб олганлиги ҳақида Низомда белгиланган шаклдаги маълумотномани беради.

Қонун ҳужжатларида ваколатли банкларда сотиб олинадиган хорижий валютанинг миқдори бўйича чекловлар белгиланмаган. Бироқ ушбу чекловлар банкнинг локал тартибга солувчи ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.

 

Тимур Мўминов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1780 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика