|
20.07.2015
Фахрийлар ҳамиша эъзозда!
Миллий матбуот марказида 2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан «Божхона хизмати фахрийларини қадрлаш ва қўллаб-қувватлаш борасида Давлат божхона қўмитаси ва Божхона хизмати фахрийлар уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. далее...»» |
|
15.05.2017
Фахрийларга харажатлар бухгалтерияси
Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш тадбирлари ўтказилди. Мамлакатимиз аҳли 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига, шунингдек мустақиллик йилларида хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларига ҳурмат кўрсатадилар. Бу кунда республикамизнинг барча шаҳарларида байрам концертлари, хайрия акциялари ўтказилади, фахрийларга совғалар топширилади. Корхоналар ўз томонидан фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар оилаларига кўмак, эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишларида ёрдам қўлини чўзишлари ҳам мумкин. Шарҳимизни ўқиб, бундай ёрдам усуллари билан танишиб чиқишингиз, солиқ оқибатларини инобатга олишингиз мумкин. далее...»» |
|
22.03.2021
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Президентнинг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарори билан юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
|
22.04.2025
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2025 йилдаги «Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 220-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
17.09.2020
Фақат битирувчилар учун имтиёзлар
Корхона коллеж ўқувчисини ярим ставкага ишга қабул қилди. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиси бўлган ходим бўйича корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
|
11.01.2016
Фақат директор ва қоровул ишлаганда
МЧЖ тиббий хизматлар кўрсатади. Ҳар йили июль ва августда тиббий марказга мурожаат қилувчиларнинг камайганлиги туфайли ходимларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади. 2015 йил III чораги учун ҳисоб-китоблар топширилаётган пайтда солиқ инспекцияси ходимлари ушбу ойлар учун ЯИТнинг базавий ставкасини ҳисоблаб ёзишни талаб қилдилар. Ҳолбуки, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда бу назарда тутилмаган. Корхонанинг барча ходимлари иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўладиган ойлар учун ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб ёзиш керакми? далее...»» |
|
13.03.2019
Фақат ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисобот топширасиз
Биз доимий муассаса ҳисобланамиз ва Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ-3264-сон қарорига мувофиқ имтиёзга эгамиз, унга биноан фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахслар томонидан тўланиши лозим бўлган барча солиқларни тўлашдан озод этилганмиз. 1. ДМ солиқлардан тўлиқ озод этилган бўлса, фойда солиғи, ҚҚС ва бошқа солиқлар бўйича ҳисобот топшириши зарурми? 2. ҚҚС қайд этилган кирувчи Ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритиш керакми? 3. Етказиб берувчиларимиз ушбу имтиёз асосида бизга товарларни ҚҚСсиз реализация қилишлари мумкинми? далее...»» |
|
24.11.2014
Фақат лайкра иплари қўшилса бўлди
Бизнинг корхонамиз қайта ишловчининг хом ашёси (лайкра иплари)ни қўшган ҳолда трикотаж газламаларни тўқиш бўйича давал хизматларини кўрсатишга шартнома тузди. Давал хом ашёсини қайта ишлаш чоғида биз қўшган лайкра ипларимизни ҳисобдан чиқариш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
15.05.2017
Фақат марказлаштирилган манбалар учун ҚҚС мажбурий
2017 йил 1 апрелдан Солиқ кодексига (349-модда) норма киритилди (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 33-банди), унга кўра молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда тендерда ғолиб бўлган иштирокчилар қўллаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар ҚҚС тўлашлари шарт. Бизнинг ҳолатда реализация қилинаётган объект марказлаштирилган манбаларни жалб этмасдан молиялаштирилади. Пудрат шартномаси (пудратчи – ЯСТ тўловчиси) 2015 йилда тузилган, унда ишлар қиймати 17,5%га оширилиши назарда тутилган. Буюртмачи (МЧЖ) жамиятнинг танлов савдоларини ўтказиш тўғрисидаги ички низомига мувофиқ танлов ўтказган. Қурилиш-монтаж ишлари ҳали якунланмаган. 1. 2017 йил апрелдан бошлаб тўлдириладиган ва расмийлаштириладиган бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисобварақ-фактураларда пудрат шартномасида назарда тутилганидек 17,5%ни қўллаш зарурми ёки Солиқ кодексига янги киритилган нормага мувофиқ ҚҚСними? 2. ҚҚС қўлланган ҳолда шартнома суммаси ошади, ошиш суммасига қўшимча битим тузиш керакми? 3. Агар пудрат ташкилотининг танлов савдоларини ўтказиш тўғрисидаги ички низомига мувофиқ буюртмачи унинг танловини ўтказса ва молиялаштириш марказлаштирилган манбалардан амалга оширилмаса, 2017 йил 1 апрелдан Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган норма объектга нисбатан татбиқ этиладими? далее...»» |
|
07.12.2020
Фақат муросасиз кураш билангина коррупцияни енгиш мумкин!
«Яллама» операцияси далее...»» |
|
06.01.2014
Фақат нақд пулга хизмат кўрсатасиз
Мен компьютерлар чакана савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор бўла туриб, импорт қилинган товарларни савдо шохобчаси орқали банкдаги ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли билан сотишим мумкинми ва бу қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади? далее...»» |
|
15.11.2019
Фақат солиқ солиш мақсадида
Корхона директори ҳадя шартномаси бўйича ТМЗ киритди, улар омборга кирим қилинди ва қуйидаги проводка орқали акс эттирилди: Дт 1010 – Кт 8530 = 1 000 000 сўм. Текин олинган мол-мулк суммаси Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 090-«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» сатрида кўрсатиладими? 1010 – 8530 (ёки 1010 – 9300) проводкаси тўғрими? далее...»» |
|
06.06.2014
Фақат суднинг ҳал қилув қарорига кўра
2013 йилда ННТ тадбиркорлик фаолиятини юритмади. Ушбу ҳолда ноль даражали оборотлар билан ҳисоботларни тақдим этиш керакми? Агар керак бўлмаса, гарчи ноль билан бўлса-да, ДСИ барибир ҳисоботларни топшириш кераклигини рўкач қилиб, ҳисоб-китоб рақамини хатлаш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
|
15.05.2017
Фақат ўзи учун ЖШДС
Ўриндошлик асосида ишловчи ва ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолишни сўраб ариза ёзган ходим доимий яшаш жойидаги ДСИга декларация топширди. ДСИ ходими ортиқча ушлаб қолинган ЖШДСни унинг онасига тегишли турар жой бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш ҳисобига ҳисобга олиб бўлмаслигини айтди. ДСИ ходими ҳақлими? Ортиқча тўланган ЖШДСни турар жой эгаси бўлган яқин қариндоши учун мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш ҳисобига ҳисобга олиш мумкинми? далее...»» |
|
30.11.2015
Фақат ўзингиз олган ҳаққа далолатнома тузинг
Сертификатлаштириш бўйича маблағларни қоплашга доир ҳисобварақ-фактурага бажарилган ишлар далолатномасини илова қилиш керакми, ахир уларни биз бажармаймизку? далее...»» |
|
29.10.2018
Фақат ўзиникилар учун имтиёзлар
Компания муассиснинг қариндошининг ўқиш ҳақини тўлади, у унинг фарзанди эмас. Муассиснинг қариндоши ўқиш ҳақини тўлашга дивидендлар йўналтирилганда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
|
27.03.2019
Фақат уюшма аъзолари учун
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарори 4-бандига мувофиқ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби сақлаб қолинган. ВМнинг 27.01.2018 йилдаги 63-сон қарорига мувофиқ, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан ушбу норма амал қиладими? далее...»» |
|
20.04.2017
Фақат холислар билан кўздан кечирилади
Баъзан иш бўйича Қозоғистонга бораман. Божхонада чегарадан ўтишда кўпинча мени кўздан кечирадилар. Текшириш учун алоҳида хонага олиб кирадилар. Ҳамёнларим ва портфелдаги ҳамма нарсани столга қўйганимдан кейин кўздан кечирувчилар портфелни текширадилар, ҳамёнларим ва ҳамма кийимларимнинг ичини ағдариб кўрадилар. Улар бунга ҳақлими? Менга нисбатан бундай таомилни ўтказмасликни талаб қилишим мумкинми? далее...»» |
|
17.04.2018
Фақат чет элликлар вақтинча олиб кирадилар
Мен Ўзбекистон фуқаросиман, Алматида яшайман, яқинда Тошкентга сариқ рақамли ўз автомобилимда келмоқчиман. Қозоғистонда яшашга рухсатномам бор. Ўз машинамда (транспорт менинг номимга расмийлаштирилган) чегара орқали мени ўтказадиларми? далее...»» |
|
15.11.2019
Фақат ЭИЗ иштирокчилари учун имтиёзлар
Компаниямиз ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Божхона юк декларациясининг 45-устунида кўрсатилган 2019 йил февралда Хитойдан импорт қилинган металл рулонлар қиймати 2,7 баравар ошириб ҳисобланган ва ушбу нархдан ҚҚС суммаси чиқарилган. Корхонамиз эркин иқтисодий зона иштирокчиси бўлганлиги сабабли ҚҚС ҳисобга олинган ва «0» деб қайд этилган. Зарур талабларни бажара олмаётганлигимиз сабабли ЭИЗдан чиқмоқчимиз. Имтиёзлар бекор қилинса, ҚҚСни 2,7 баравардан юқори миқдорда тўлаймизми? Божхона юк декларациясини қайта расмийлаштириш учун нима қилишимиз керак? далее...»» |
