Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 02 / Солиқ солиш

Фақат директор ва қоровул ишлаганда

 

МЧЖ тиббий хизматлар кўрсатади. Ҳар йили июль ва августда тиббий марказга мурожаат қилувчиларнинг камайганлиги туфайли ходимларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади. 2015 йил III чораги учун ҳисоб-китоблар топширилаётган пайтда солиқ инспекцияси ходимлари ушбу ойлар учун ЯИТнинг базавий ставкасини ҳисоблаб ёзишни талаб қилдилар. Ҳолбуки, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда бу назарда тутилмаган.

Корхонанинг барча ходимлари иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўладиган ойлар учун ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб ёзиш керакми?

А.Деҳқонбоев,

тиббий марказ раҳбари.

 

– Ҳа, сиз ҳақлисиз, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) корхонанинг барча ходимлари иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган тақдирда ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоблаб ёзилиши тартиби назарда тутилмаган.

ЯИТнинг энг кам миқдори бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича аниқланиши сабабли барча ходимлар иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган ва, тегишинча, у ҳисоблаб ёзилмайдиган тақдирда ЯИТ ҳисоблаб чиқарилмайди деган хулосага келиш мумкин.

Бироқ, ходимларнинг асосий қисми ишда бўлмаса ҳам, раҳбар корхонани иш ҳолатида тутиб туриш мажбуриятларидан озод этилмайди. Марказингиз фаолиятининг ўзига хослиги, яъни тиббий хизматлар кўрсатиши унинг хоналарида қимматбаҳо жиҳозлар бор деб фараз қилиш имконини беради. Уларнинг бутлигини таъминлаш учун қўриқлаш бўлими ходимлари ёки хизмат кўрсатувчи ходимларнинг бирортаси бўлиши тақозо этилади.

Директорнинг мажбуриятларига, бунинг устига бош бухгалтер ҳам таътилда бўлса, ҳисоботларни ўз вақтида топширишни таъминлаш ҳам киради. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида белгиланишича, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона раҳбари амалга оширади. У солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини, шунингдек ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаши шарт.

Шу сабабли директор ва марказнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ходимларга улар ишлаган кунлар сонидан келиб чиқиб иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш лозим. Тегишинча, иш ҳақи бўйича ҳисобланмалар мавжуд бўлганда ЯИТ тўлаш бўйича, бинобарин унинг энг кам миқдорига риоя этиш бўйича ҳам мажбурият вужудга келади. Шу боис, фаолият вақтинча юритилмаган паллада корхонани иш ҳолатида тутиб турувчи ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзиб, сиз ҳисоботларни солиқ органлари томонидан ҳеч қандай эътироз қилинишига йўл қўймасдан топшира оласиз.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2326 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика