Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 16 / Божхона

Фақат холислар билан кўздан кечирилади

 

Баъзан иш бўйича Қозоғистонга бораман. Божхонада чегарадан ўтишда кўпинча мени кўздан кечирадилар. Текшириш учун алоҳида хонага олиб кирадилар. Ҳамёнларим ва портфелдаги ҳамма нарсани столга қўйганимдан кейин кўздан кечирувчилар портфелни текширадилар, ҳамёнларим ва ҳамма кийимларимнинг ичини ағдариб кўрадилар. Улар бунга ҳақлими? Менга нисбатан бундай таомилни ўтказмасликни талаб қилишим мумкинми?

Р.Ғойибов.

 

– Сизни текшириш учун алоҳида хонага олиб кириш ҳолати божхона амалиётида шахсий кўрик таомили деб номланади, у божхона назорати шаклларидан бири ҳисобланади. Шахсий кўрик божхона чегараси орқали ўтаётган ва божхона назорати зонасида ёки аэропортнинг халқаро йўналишлар учун очиқ бўлган транзит зонасида бўлган жисмоний шахсга нисбатан ўтказилади (БКнинг 196-моддаси).

У божхона ҳудудига олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланган товарларни ёхуд БКда белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтилаётган товарларни жисмоний шахс ёнида яширмоқда ва уларни ўз ихтиёри билан тақдим этмоқчи эмас, деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

Шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарор божхона органининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан ёзма шаклда қабул қилинади. Кўрикдан ўтказишни бошлашдан аввал божхона органининг мансабдор шахси ушбу таомилни ўтказиш тўғрисидаги қарорни сизга эълон қилиши; бунда сизни ҳуқуқларингиз билан таништириши; ёнингизда беркитилган товарларни ўз ихтиёрингиз билан беришни таклиф қилиши шарт.

Сиз шахсий кўрикни рад этган тақдирда, уни ўтказиш тўғрисидаги қарорга ушбу қарорни эълон қилган божхона органи мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланган белги қўйилади.

 

Маълумот учун. Агар кўрикдан ўтказилаётган шахс сифатида сиз мансабдор шахснинг қонуний талабларини бажармасангиз ёки бажаришга қаршилик кўрсатсангиз, ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий йўл билан ушлаб туриш учун асос бўлади.

 

Шахсий кўрик кўрикдан ўтказилаётган шахс томонидан ўзида яшириб қўйилган товарларни топиш учун зарур бўлган доирада ҳамда инсон шаъни ва қадр-қиммати камситилишини, унинг соғлиғи ва мол-мулкига зиён етказилишини истисно этадиган шаклда амалга оширилади.

 

Маълумот учун. Иккала томондан суиистеъмолликлар ва провокацияларнинг олдини олиш мақсадида у камида 2 холис ҳозирлигида ўтказилади, зарур бўлганда эса – мутахассислар, шу жумладан тиббиёт ходими ва таржимон жалб қилинади.

 

Бу БКда етарлича аниқ қайд этилган: шахсий кўрик санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган алоҳида хонада божхона органининг кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсдаги мансабдор шахси томонидан худди шу жинсдаги икки холис ҳозирлигида ўтказилади.

Бошқа жисмоний шахсларнинг бу хонага кириш ва шахсий кўрикдан ўтказишни кузатиш имкониятига йўл қўйилмайди. Кўрикдан ўтказилаётган шахснинг танасини текшириш фақат тиббиёт ходимлари томонидан, зарур бўлганда, махсус тиббиёт техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Зарур бўлганда шахсий кўрик ўтказилаётганда таржимон жалб қилинади.

Сиз кўрикдан ўтказилаётган шахс сифатида шахсий кўрикдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:

● божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа шахснинг шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарори эълон қилинишини талаб қилиш;

● она тилидан фойдаланиш, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш;

● ўз ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз билан танишиш;

● тушунтиришлар, илтимосномалар бериш;

● шахсий кўрик баённомасини тузиш тугалланганидан сўнг у билан танишиб чиқиш ва мазкур баённомага киритилиши лозим бўлган маълумотларни баён этиш;

● божхона органининг қарори, унинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.

Бунда кўрикдан ўтказилаётган шахс шахсий кўрик давомида божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.

Шахсий кўрик натижалари бўйича баённома тузилади. У шахсий кўрикни ўтказган божхоначи, холислар, сиз, яъни кўрикдан ўтказилган шахс, тиббиёт ходими – кўрикдан ўтказилган шахснинг тана аъзолари у томонидан текширилганда ва шахсий кўрикда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади.

 

Маълумот учун. Шахсий кўрикдан ўтказилган шахсга у ўтказилганлиги тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхаси имзо қўйдириб тақдим этилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2165 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика