Norma.uz
СБХ
24.12.2024 Хизмат сафари харажатларининг меъёрлари ва солиқ солиш
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида хизмат сафари харажатларининг қайси меъёрларини ҳисобга олиш керак?
далее...»»
21.05.2024 Хизмат сафари қандай расмийлаштирилади
  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом қоидалари қуйидагилардан ташқари бошқа барча ташкилот ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга: ● бюджет ташкилотлари; ● давлат мақсадли жамғармалари; ● бюджет тизими бюджетларидан маблағ
далее...»»
11.04.2018 Хизмат сафари: ностандарт вазиятлар
Хизмат сафари – иш берувчининг фармойишига биноан ходимнинг доимий иш жойидан бошқа жойда хизмат вазифасини бажариш учун муай¬ян муддатга сафарга чиқиши.
далее...»»
14.12.2020 Хизмат сафари: саволларга жавоб берамиз
Агар ходим харажатларни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотган бўлса, нима қилиш зарур? Ёки парвозга кечиккан бўлса ва янги чипта олишига тўғри келган бўлса-чи? Унга нормадан ортиқча суткалик тўлаш мумкинми? Улар қандай ҳисобланади? Қандай солиқ оқибатлари бўлади? Хизмат сафари дам олиш кунларига тўғри келганда нима қилиш керак? Таклиф қилувчи томон харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олса-чи? Ходим меҳмонхона инвойсини тўлов тўғрисидаги чексиз тақдим қилса ёки у карантин туфайли қайтиб келолмаган бўлса, нима қилиш лозим? Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган шу каби саволларга «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беради.
далее...»»
22.07.2013 Хизмат сафари: қўшимча суммалар ажратилиши мумкин
Хизмат сафарига кетаётган ходимларга суткалик харажатлар учун қўшимча суммалар ажратилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
26.05.2014 Хизмат сафарига бориш ҳақи таътил пулига киради
Жамоа шартномасига кўра хизмат сафарига юборилган ходимларга оширилган миқдорда суткалик пуллар тўланади. Таътил пулини ҳисоб-китоб қилаётганда меъёрдан ортиқча суткалик тўловларни киритиш керакми?
далее...»»
26.02.2013 Хизмат сафарига юбораётганда...
Агар ташкилот хизмат сафарига юбориладиган ходимлар учун корпоратив карточка бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олса, шунингдек меъёрга кўра суткалик ва яшаш пулларини тўласа, юқорида кўрсатилган харид қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
далее...»»
08.08.2016 Хизмат сафарига қўшимча тўлов
Корхонанинг икки нафар ходими 2 ҳафтага Германияга хизмат сафарига юборилди. Корхона бориб-қайтишга чипталарни харид қилди. Хорижий хизмат сафарлари бўйича суткалик харажатлар лимитлари қандай, уларни ким белгилайди?
далее...»»
17.09.2024 Хизмат сафарида кундалик харажатлар учун ҳаққа ЖШДС ва ижтимоий солиқ қандай солинади
Аввал биз хизмат сафарларида кундалик харажатлар меъёрларини қўллаш ва уларга солиқ солиш ҳақида ёзган эдик. Ушбу мавзуни солиқ маслаҳатчиси Иродахон ­АББОСХОНОВА шарҳлаб берди.
далее...»»
25.07.2018 Хизмат сафарида сарфланган бензин қандай ҳисобга олинади
Ижтимоий буюртмага кўра лойиҳани бажариш учун бюджетдан 100 000 000 сўм олинган. Лойиҳага жалб этилган ходимлар хизмат автомобилида вилоятларга хизмат сафарларига чиқдилар. Хизмат автомобилидан фойдаланиб хизмат сафарига чиққанда ёқилғи харажатлари қандай ҳисобдан чиқарилади? Агар хизмат сафари харажатларига ҳисобдан чиқарилса, уларни қаерда кўрсатиш керак – аванс ҳисоботидами ёки моддий ҳисоботда?
далее...»»
22.11.2013 Хизмат сафарида қопланадиган харажатларнинг солиқ оқибати
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақа­лари (касаллик варақалари) ҳисоб-китобида компенсация тўловлари (хизмат сафарлари вақтида меъёрдан ортиқча суткалик пуллар, овқатланиш ва йўлда юриш қиймати ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланадиган бошқа шу сингари тўловлар) ҳисобга олинадими?
далее...»»
05.02.2018 Хизмат сафаридаги қўшимча харажатлар
Ташкилот ўз ходимига республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган вақтида суткалик харажатларни тўлаш билан бир пайтда, унга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириши мумкинми?
далее...»»
04.04.2016 Хизмат сафарининг валютадаги ҳисоботи хусусида
Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандига кўра, агар хизмат сафари харажатлари учун бўнак АҚШ долларида берилган бўлиб, харажатлар эса хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасида амалга оширилган бўлса, хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасидаги ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича бўнак ҳисоботи АҚШ доллари хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасига алмаштирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади. Низомнинг 43-бандида тушунтирилишича, хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар бўйича, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича амалга оширилади. Бўнак ҳисоботи учун қандай курсни қўллашимиз лозимлиги бизга тушунарсиз – айирбошлаш шохобчасининг курсиними ёки ЎзР МБ курсиними? Қандай ҳолларда Низомнинг 43-банди, қайси ҳолларда эса 45-банди қўлланишини тушунтириб берсангиз. Агар бўнак бир валютада, харажатлар эса бошқа валютада берилган бўлса, хизмат сафари харажатларини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
далее...»»
01.11.2019 Хизмат сафарларида суғурта харажатлари
Ташкилот Европа ва Россия Федерацияси бўйича юкларни халқаро транспортларда ташиш билан шуғулланади. Ҳайдовчиларни хизмат сафарига юбораётганда суғурта компаниясига саёҳатчилар полиси учун ҳақ тўлаймиз. Полис ҳайдовчилар номига берилади ва унда ҳайдовчининг фамилияси кўрсатилади. Ушбу суғурта полисларисиз ҳайдовчиларимиз Европа ва Россия ҳудудларига юкни етказиб бера олмайдилар. Ҳайдовчилар полислар бўйича ҳеч қандай даромад олмайдилар, фақат суғурта ҳодисаси юз берганда компенсация олишлари мумкин. 1. Ташкилотнинг ҳайдовчилар номига берилган суғурта полислари учун тўлов бўйича харажатлари жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадими? 2. Халқаро ташувларда ҳайдовчилар суғурта полислари учун тўлов фойда солиғи бўйича чегириладиган харажат ҳисобланадими?
далее...»»
01.12.2014 Хизмат тақозосини шунчаки сайрдан фарқлаш керак

Корхона ижарага олган автомобилни хизмат мақсадларида фойдаланган ҳолларда ходимлар ҳисобидан бензин олиш қонунийми? Агар қонуний бўлса, у ҳолда бу харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?


далее...»»
01.11.2019 Хизмат уяли телефони: ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш
Корхона ходимлар фойдаланиши учун мобиль алоқа қурилмаларини (уяли телефонлар) харид қилди. 1. Уяли телефонлар қандай таснифланади: АВ ёки ТМЗ? 2. Муайян муддат ўтганидан кейин уяли телефонлар қандай ҳисобдан чиқарилиши ва корхонага қайтарилмаслиги мумкин?
далее...»»
12.01.2015 Хизмат эътирофи

Ҳарбий хизматчилар фойдаланиши мумкин бўлган имтиёзлар


далее...»»
23.01.2017 Хизмат эътирофи
Тинчлик-осойишталик ҳукмрон жойда орзу-умидлар, буюк мақсадларга эришилади, эртанги кунга ишонч мустаҳкам бўлади. Ҳар бир мамлакатнинг тинчлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш азалдан энг масъулиятли, шу билан бирга шарафли вазифа бўлиб келган. Эр киши учун ўз Ватанини, халқини, оиласини ҳимоя қилишдан зиёд мардонавор иш йўқ.
далее...»»
22.09.2014 Хизмат қилувчилар билан ишловчилар бир тушунчами?

«Хизмат қилиш» атамаси билан «ишлаш» атамаси ўртасида бирон-бир фарқ мавжудми? Корхона раҳбарияти ходимларга чораклик мукофот беришга қарор қилса-ю, уни баъзи ходимларга бериб, бошқаларга (масалан, персонал ходимлар: кассир, фаррош, ҳайдовчи, қоровул) бермасликка ҳақи борми?


далее...»»
01.07.2024 Хизматлар импорти учун қўшимча ҚҚС ҳисобланади
Сўнгги вақтларда текширувдан олдинги таҳлил формулаларини такомиллаштириш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. Солиқ қўмитаси ушбу ишни амалга оширмоқда, бироқ муаммолар камаймаяпти. Формулалар ўзгар­моқда, лекин уларнинг мукаммал эмаслиги туфайли бизнес илгаригидек ўзининг ҳақлигини исботлаш учун, солиқчилар эса –тад­биркорларнинг тушунтириш хатларини кў­риб чиқиш учун талай вақтларини сарфлашмоқда.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика