Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Бизнинг маслаҳатлар

Фаолият юритмасак, солиқ тўламаймизми?

Мен якка тартибдаги тадбиркор сифатида 6.09.2011 йилдан давлат рўйхатидан ўтиб, 1.01.2013 йилгача озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келганман. Бу даврда солиқ тўловлари бўйича қарзим бўлмаган.

1.01.2013 йилдан 15.03.2013 йилгача савдо бўлмаганлиги сабабли фаолият­ кўрсатмадим. 15.03.2013 йилдан  якка тартибдаги тадбиркор сифатида қайтадан рўйхатдан ўтиб, Paynet хизматлари фаолиятини амалга оширдим. Бироқ, иш яна яхши кетмаганлиги сабабли 6.05.2013 йилдан 31.12.2013 йилгача фаолиятимни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза билан Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат этдим. Бугунги кунда туман ДСИ ходими билан солиқларни тўлаш масаласида баҳс юзага келди, яъни менга 1 409 084,99 сўм солиқ ва тўловларни тўлаш тўғрисида хабарнома юборилди. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги саволларимга жавоб берсангиз:

Фаолият кўрсатмаган давримга (1.01.2013 йилдан 15.03.2013 йилгача) ҳамда Paynet хизмати юритилмаган давр учун (15.03.2013 йилдан 6.05.2013 йилгача) менга солиқ тўловлари ва пеня ҳисобланиши тўғрими?

Фаолиятимни вақтинчалик тўхтатган даврим учун (6.05.2013 йилдан 31.12.2013 йилгача) менга солиқ тўловлари ва пеня ҳисобланиши мумкинми?

Абдуҳамид Умиров, ЯТТ.

Ғузор тумани.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 370-моддасига кўра, қатъий белгиланган солиқни тўловчилар бўлиб фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахс­лар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобланади.

 СКнинг 375-моддасида қайд этилишича, солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

Қатъий белгиланган солиқ солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

Агар якка тартибдаги тадбиркор ўз фао­лиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топширади (СКнинг 373-моддаси). Ўз навбатида, мазкур  орган келгуси иш куни тугагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади. Айнан шу ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

Хатингизга қараганда, 1.01.2013 йилдан 15.03.2013 йилгача савдо бўлмаганлиги сабабли фаолият кўрсатмаган даврингизда ҳамда 15.03.2013 йилдан 6.05.2013 йилгача Paynet хизмати юритмаган даврингизда сиз тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бермагансиз.

Шу тариқа, сиз тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бермаганлигингиз боис 1.01.2013 йилдан 15.03.2013 йилгача фаолият кўрсатмаган ҳамда 15.03.2013 йилдан  6.05.2013 йилгача Paynet хизмати юритмаган бўлсангиз ҳам ушбу даврлар учун сизга солиқ ва пеня ҳисобланади.

Фаолиятингиз вақтинчалик тўхтатилган давр (6.05.2013 йилдан 31.12.2013 йилгача) учун эса қатъий белгиланган солиқ ва пеня ҳисобланмайди.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 4444 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика