– Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова) билан ташқи савдо контрактларига ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар белгиланган. Улардан бири контрактнинг нархи ва умумий суммаси тўғрисидаги маълумотларнинг мавжуд бўлиши ҳисобланади (товарнинг нархини белгилашда контрактда товарнинг ўлчов бирлиги, товар бирлиги нархи ва контрактнинг умумий суммаси кўрсатилади).
Мазкур Низомда шу билан бирга контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.
Контракт суммасининг камайиши товарга нархнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган тақдирда, божхона қийматига тузатиш киритиш БКнинг 320-моддасига мувофиқ товарнинг божхона қийматига нисбатан эмас, балки фактура қийматига нисбатан расмийлаштирилади.
Бахтиёр ТУРДИЕВ,
ДБҚ Божхона тўловлари бошқармаси бўлимининг бошлиғи.
«Божхона» бўлимини Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.