Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Солиқ солиш

Ўқиш ҳақи: қарз тўлангунча чегирма берилаверади

 

Ходимамиз олий ўқув юртида таҳсил олади. Компания шартнома асосида таълим ҳақини тўлади. Унга кўра олий ўқув юртига тўланган сумма унинг иш ҳақидан ушлаб қолинади. 2015 йилда корхона берган қарзни сўндиришга йўналтирилган иш ҳақидан даромад солиғи ушланмаган. 2016 йилдан у Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига асосан ушланмоқда. Бироқ унинг 10-бандида тўлов манбаида солиқ чегирмаси таълим учун тўлов тўланган суммаларни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадларидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан берилган иш берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилганда тақдим этилиши қайд этилган.

Таълим учун тўлов тўланганда тўлов манбаида солиқ чегирмаси қандай тақдим этилади? Корхона 2015 ва 2016 йилларда ходимага солиқ чегирмасини тақдим этишга ҳақлими?

Ж.Холмирзаев,

директор.

 

– Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-бандига мувофиқ, жисмоний шахсга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов юридик шахс томонидан унга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар) ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилиши мумкин.

Солиқ чегирмаси солиқ органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида – иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин (Низомнинг 9-банди).

Тўлов манбаида у таълим учун тўлов тўланган суммаларни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадларидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан берилган иш берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилганда тақдим этилади (Низомнинг 10-банди). Солиқ чегирмасини бундай тақдим этиш тартибини белгиловчи Низомнинг II бўлимида унинг муддатлари бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Ҳисобот солиқ даврида солиқ чегирмасини тўлиқ қўллашнинг имкони йўқлиги ва унинг қолдиғи кейинги солиқ даврларига кўчирилмаслиги тўғрисидаги Низомнинг 8-банди жисмоний шахснинг жами йиллик даромади суммаси таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасидан кам бўлган вазиятга тааллуқли. Бунда ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар деганда корхонанинг эмас, айни жисмоний шахснинг ҳақиқатдаги харажатларини тушуниш лозим.

Сизнинг ҳолатда жисмоний шахснинг ҳақиқатдаги харажатлари қарзни сўндиришга иш ҳақидан ушланма суммалари ҳисобланади. Яъни корхона берган қарз тўлиқ сўндирилгунча ҳисобот солиқ даври (йил) учун жисмоний шахснинг жами йиллик даромади доирасида таълим харажатларига ва кейинги солиқ даврларида амалга оширилган унинг таълим олиш учун харажатларига солиқ чегирмаси тақдим этилиши мумкин.

Шу тариқа, сиз 2015 ва 2016 йилларда корхона таълим олиш учун тўловни тўлашга берган қарзни тўлиқ сўндиргунигача ходимага солиқ чегирмасини тақдим этишингиз мумкин.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1960 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика