17.09.2020
Мевали боғлар учун солиқ
Корхона майдони 5,07 га бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эга, унинг балл бонитети – 51-60. Бу ер участкасига мевали дарахтлар экилган. Ер солиғи ҳисоб-китоби 2020 йил 1 майга қадар тақдим этилиши лозим. Мевали боғ барпо этилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси учун ер солиғи қандай ҳисобланади? далее...»» |
02.11.2017
Мезонларга мувофиқ келасизми – имтиёзни қўлланг
Ташкилот тикувчилик ишлаб чиқариши билан шуғулланади ва Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ имтиёздан фойдаланиши мумкин. I ва II чораклар учун ЯСТ бўйича ҳисоботлар топширилган, солиқ ҳам тўланган. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона сифатида 4.08.2017 йилда ДСИга Низом (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган шаклда имтиёзлар олиш учун ариза юборилган. Биздан уни қабул қилиб, бу билан имтиёзга ҳақли эканимизни тасдиқлаганлар. 2017 йил I ва II чораклари учун қайта ҳисоб-китоб жўнатсам – имтиёзни кеч қўллаганимни рўкач қилиб, уни қабул қилмаяптилар. 2017 йил III чорагидан бошлаб имтиёзни қўллашим мумкинлигини айтдилар. Фақат III чорак учун экан, 9 ой учун эмас. Низомда имтиёз ариза топширилган кундан бошлаб қўлланиши ва уни 1.01.2017 йилдан қўллаш мумкин эмаслиги ҳақида банд йўқ. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб эса бутун йил учун топширилади. У йиллик ҳисобот билан бирга тақдим этилади. Корхона имтиёзни қўллаш тўғрисидаги аризани III чоракда тақдим этган бўлса, Президентнинг ¬ПҚ-2687-сон қарори асосида 2017 йилнинг I ва II чораклари учун ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
02.07.2018
Мезонларга мувофиқ келиш лозим
ЯСТ ва ер солиғини тўловчи паррандачилик фабрикаси 2017 йилда ҳокимнинг қарори асосида ажратилган, майдони 2,99 гектарлик ерга эга. Бройлер жўжаларни сотиб олиб боқамиз ва гўштга топширамиз. Бошқа фаолият турлари билан шуғулланмаймиз. Ягона ер солиғи тўлашга ўтишга ҳақлимизми ёки юридик шахслар учун ер солиғи бўйича ҳисоб-китоб топширишимиз керакми? далее...»» |
01.02.2016
Мен божхоначи бўлмоқчиман
Божхона тизими фаолиятининг самарадорлиги, унинг мунтазам такомиллашиб бориши кўп жиҳатдан кадрлар салоҳиятига бевосита боғлиқ. Шундай экан, божхона ишини жаҳон андозалари даражасида ташкил этишнинг муҳим шартларидан бири – бу юқори малакали профессионал кадрларни тайёрлаш ҳисобланади. Хўш, божхона органларига кимлар қабул қилинади? Божхоначи бўлиш истагида юрган ёшларга қандай талаблар қўйилади? Қуйида шу каби саволларга атрофлича тўхталиб ўтамиз. далее...»» |
24.02.2014
Мен кредит олиб бердим. Солиғини мчж тўласин
Таъсисчининг бино ва тиббий жиҳозларни МЧЖга текин фойдаланишга беришга ҳуқуқи борми? Текин фойдаланишга берилган муддат тугагандан сўнг МЧЖ олган мол-мулки ҳисобидан қандай солиқ тўловларини амалга оширади? далее...»» |
15.10.2019
Мен нима дейману, қўбизим нима дейди
Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасини либераллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имкон қадар қулайликлар яратиш, ички бозорни сифатсиз ва контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, айрим уддабуронларнинг божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, фаолият юритишни эркинлаштиришга қаратилган қонун ҳужжатларидан ўзига «туйнуклар» топиб олишаётгани ачинарли ҳолдир. далее...»» |
19.12.2016
Мен сизни судга бераман!
Ёки бухгалтернинг жинояти ҳақида қаерга ва нега арз қилиш керак далее...»» |
28.05.2013
Мен тайёрлаганимни ким тасдиқлайди?
Илгари товар келиб чиқиши ҳақидаги сертификатни «Ўзбекэкспертиза» берар эди, эндиликда уни солиқ органлари расмийлаштиряптилар. Улардан бу ҳужжатни қандай олиш мумкинлигини аниқ билмоқчи эдим. далее...»» |
28.05.2013
Мен тайёрлаганимни ким тасдиқлайди?
Илгари товар келиб чиқиши ҳақидаги сертификатни «Ўзбекэкспертиза» берар эди, эндиликда уни солиқ органлари расмийлаштиряптилар. Улардан бу ҳужжатни қандай олиш мумкинлигини аниқ билмоқчи эдим. далее...»» |
10.09.2018
Мен уйимнинг эгасиманми?
Менинг номимда бўлган, яшаб турган уйимиз 1991 йил 23 декабрда Техник инвентаризация бюроси орқали ҳужжатлаштирилган. 2000 йил 19 августда ушбу уй-жой қайтадан инвентаризация қилинди. Кейинчалик бу ерда янги уй-жойлар қурдим ва 2014 йилда кадастр ҳужжатларини олдим. Бугунга келиб, ушбу уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи тикланмаган дейилмоқда, ваҳоланки, ТИБ ҳужжатида ҳам, кадастр ҳужжатларида ҳам эгаси ва фойдаланувчи сифатида менинг номим кўрсатилган. Уй бугунги кунда низоли ҳисобланиб, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилмаяпти. 1991 йилда мавжуд бўлган Техник инвентаризация бюросининнг ҳужжатлари ўзининг ҳуқуқий кучини йўқотганми? Аввалги ТИБ қачондан бошлаб кадастр хизматига ўзгартирилган? далее...»» |
29.09.2015
Менга ва барча қариндош-уруғимга
АҚШда яшовчи опам мен, иккита амакиваччам ва яқин дўстим учун 4 та янги «iPhone 6» юбормоқчи. Декларацияни қандай қилиб ва қаерда расмийлаштириш керак? Техник тавсифлар, сертификатлар ва бошқалар бўйича муаммолар юзага келиши мумкинми? далее...»» |
18.08.2014
Мени банкрот деб қайд этинг
МЧЖ муассисларидан бири – хорижий жисмоний шахс ҳозир эмас, иккинчи муассис – ЎзР резиденти (жисмоний шахс) эса фирмани тугатиш ниятида. Унинг ўзи фирмани ихтиёрий тугата оладими? Жамиятни тугатиш учун у қандай чораларни кўриши лозим, бу жараён қандай амалга оширилади? Қўлланилган молиявий санкция бўйича қарз суммасини тўлаш учун МЧЖда мол-мулк мавжуд бўлмаса, қарзни ундиришни муассис мол-мулкига қаратиш мумкинми? далее...»» |
14.10.2015
Менинг жаримамни фирма тўлаворсин
Менга ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида жарима санкцияси белгилашди. Жаримани фирма орқали пул ўтказиш йўли билан тўласам бўладими? далее...»» |
25.09.2017
Мерос қолган қарз
800 кв.м ер участкасида онамизга қарашли уй жойлашган (умумий фойдаланиладиган майдон – 95,75 кв.м, шу жумладан турар жой – 69,61 кв.м). ДСИнинг 18.05.2017 йилдаги маълумотномасига кўра, уйнинг инвентаризация қиймати 6 096 699 сўмни ташкил этади. 2014 йил 30 майда онамиз вафот этганидан кейин ушбу уйга эгалик қилиш ҳуқуқи васиятномага кўра фарзандларига ўтди. 6 ой ўтгач, 2014 йил декабрда иккала ўғли меросни қабул қилди. Бироқ меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани фақат 2016 йил июнда олишга муваффақ бўлдилар, сабаби шу вақт давомида учинчи меросхўр меросда ўзига тегишли бўлган улушни қабул қилишни рад этаётган эди. Онамиз (I гуруҳ ногирони) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилгани, 3 нафар меросхўрнинг бари пенсия ёшида (улардан бири II гуруҳ ногирони) эканлиги сабабли биз эҳтимолий солиқ мажбуриятлари юзасидан ДСИга мурожаат қилмаган эдик. 2017 йил 26 июлда, яъни онамиз вафот этганидан кейин 3 йил ўтгач, участка солиқ инспектори мол-мулк солиғи бўйича қарз (433 431 сўм) мавжудлиги ҳақида унинг номига ёзилган огоҳлантириш хатини олиб келди. Кейинги куни ДСИга учала меросхўрнинг барча зарур ҳужжатларини, шу жумладан уларнинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этдим. Бироқ инспектор меросхўрлардан фақат биттасининг (акамнинг) маълумотларини компьютер базасига киритиб, расмий ҳужжатсиз (оддий қоғозда, қайси давр учун солиқлар ҳисобланганини кўрсатмай) ҳисоб-китобни қўлимга тутқизди, унда: онамизнинг қарзи 222 000 сўмни ташкил этади, шундан мол-мулк солиғи бўйича – 218 000 сўм; акамнинг қарзи – 231 000 сўм, шундан мол-мулк солиғи бўйича – 97 000 сўм, ер солиғи бўйича – 133 000 сўм. 1. Агар ДСИнинг солиқ қарзи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантириш хатида ҳеч қандай кўрсаткичлар қайд этилмаган бўлса, қайси давр учун ва кўчмас мулкнинг қанча миқдордаги инвентаризация қийматидан мол-мулк солиғи ва ер солиғи ҳисобланганини қандай аниқлаш мумкин? 2. Онамиз – I гуруҳ ногирони ҳаётлигида солиқ қарзи юзага келган бўлса, солиқ органлари бу ҳақда қанча муддатда хабар қилишлари шарт эди? Улар мулкдор вафотидан кейин ёки меросни қабул қилиш чоғида солиқ қарзи мавжудлиги ҳақида меросхўрларга хабар беришлари шартми? Мулк эгаси вафот этгандан кейин унинг меросхўрлари солиқ мажбуриятларини қандай ижро этишлари керак? 3. Агар мулкдор вафотидан кейин унинг мулки бир нечта меросхўрлар ўртасида тақсимланган бўлса, ДСИ ҳар битта меросхўрнинг улушини объектма-объект ҳисобга олиб, бу ҳақда ўз вақтида хабар бериши шартми? 4. Меросхўрлар бир нечта мулкдорнинг умумий улушли мулкида бўлган кўчмас мулк учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзларни қўллашлари мумкинми? далее...»» |
27.10.2020
Металл парчаларини реализация қилишда айланмадан олинадиган солиқ
Корхона (айланмадан олинадиган солиқни тўловчи, асосий фаолият тури – автосервис хизматлари кўрсатиш) мунтазам равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш давомида ҳосил бўладиган металл бўлакларини қора металлни қайта ишлаш корхонасига топширади. Қора металлни қайта ишлаш корхонаси топширилган металл бўлакларини уларнинг сонига ва белгиланган нархига қараб ҳисоблайди ҳамда бизнинг номимиздан қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани беради, кейинроқ эса ундаги суммани ўтказади. Бу корхонамизнинг реализация қилиш бўйича айланмаси бўлганлиги сабабли ушбу суммага ЭҲФ тақдим этишимиз лозим. 2020 йилнинг III чорагидан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 3-устуни 010-сатри тақдим этилган ЭҲФга асосан автоматик тарзда шакллантирилади. 2020 йилдан бошлаб металл парчаларини топшириш алоҳида фаолият тури ҳисобланадими? Ундан тушган тушумнинг ҳаммасига айланмадан олинадиган солиқ солинадими? далее...»» |
08.11.2013
Металл парчасини топширинг
Металл сим(тара)ни хусусий тадбиркорларга сотиш мумкинми ёки у қора металл парчаси сифатида “Ўзметкомбинат” корхонасига келишилган нарх бўйича топширилиши шартми? далее...»» |
10.02.2014
Металлоломдан даромадга мажбурий ажратмалар солинадими?
Корхонамизнинг (умумбелгиланган тартибдаги солиқ тўловчиси) асосий фаолият тури аҳолига хизмат кўрсатиш ҳисобланади. 2013 йил якуни бўйича ҳар хил турдаги темир-терсакларни металл комбинатига топширишдан даромад олдик. Ушбу олинган даромадларга мажбурий ажратмалар ҳисоблаган эдик. Биз нотўғри иш қилмаганмизми? далее...»» |
06.12.2013
Меъёр чегарасида бож тўламасдан
Синглим декабрда Словениядан қайтиши керак. Ҳамкасблари унинг юбилейига сентябрда ошхона комбайни совға қилишган. Бироқ синглим Интернетда уни Ўзбекистонга олиб киролмаслиги тўғрисида ўқиб қолибди, шу тўғрими? далее...»» |
25.08.2014
Меъёрга амал қилинг
Қизим Францияда шахсий фойдаланиш учун лок-бўёқ қопламлар зичлигини ўлчагич ва гараж учун TROTEC русумли мини-видеоскоп сотиб олди, уларнинг умумий қиймати ҚҚС билан 228,01 евро. Қизим Ўзбекистонга келиши билан божхона божини тўлаши ёки қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириши керакми? далее...»» |
13.07.2015
Меъёрга асосланинг
Хизмат сафарлари тўғрисидаги компаниянинг ички низомига кўра тўланадиган, қонун ҳужжатлари билан белгиланган меъёрлардан кўп бўлган суткалик харажатлар ходимларнинг даромадларига киритиладими ҳамда уларга ЖШДС ва ижтимоий тўловлар солинадими? далее...»» |