Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 16 / Хўжалик юритиш қоидалари

Лойиҳа босқичида тўхтатиб қўйилди

2011 йилда биз объектни қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга харажат қилдик. Бироқ объект қурилиши объектив сабабларга кўра ҳали бошланмади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари тузилганига қараб харажатларни қайта баҳолаш зарурми?

Ч.Саидова,

бош бухгалтер.

 

Йўқ, шарт эмас. 1 январь ҳолатига кўра фақат асосий воситалар уларнинг қийматини жорий нархларга мувофиқлаштириш учун мажбурий тарзда қайта баҳоланади (ВМнинг 31.12.2001 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 490-сон Қарори 12-банди).

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг1 1-бандига мувофиқ қайта баҳолаш мақсадида асосий фондлар деганда қуйидагилар тушунилади:

асосий воситалар;

ўрнатиладиган ускуналар;

тугалланмаган қурилиш объектлари;

молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар.

Қурилиш-монтаж ишлари ҳанузгача бошланмаганлиги сабабли мазкур объект тугалланмаган қурилиш объекти ҳисобланмайди. Бундай объектлар сирасига уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган меъёрий муддатларда қурилиши тугалланмаган объектлар киради. Агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланганидан 24 ой мобайнидаги муддат олинади (Солиқ кодексининг 266-моддаси 3-банди). Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишга доир харажатларни ҳозирча 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ёки 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварақларида ҳисобга олиш тавсия қилинади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тугалланган қурилишнинг лойиҳа ва ҳақиқий ўлчамлари қийматига лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати қайта ҳисоблаб чиқилмайди (Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низомнинг2 12-банди).

 

1Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Давархитектқурилишнинг АВ томонидан 9.12.2008 йилда 1879-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi»
эксперти.

Прочитано: 2069 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика