Корхона томонидан лотерея чипталари ўйналмоқда, ютуққа автомобиль қўйилган.
- Лотереяда ўйналган автомобилнинг жисмоний шахсга берилиши реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этиладими?
- Бу қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
1. Лотереяда ютиб олинган автомобилнинг жисмоний шахсга берилиши бу текин бериш ҳисобланади.
Автомобилни текин беришга ҚҚС солинади, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган шундай ҳолатлар бундан мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этиш шартлари СК 239-моддаси 3-қисмида келтирилган.
Автомобиль ютиб олган жисмоний шахсда ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (СК 376-м. 1-қ. 2-б., 387-м. 1-қ. 2-б.).
Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).
2. Лотереяда ютиб олинган автомобиль жисмоний шахсга берилганда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Лотереядаги ютуқ тан олинди |
9430-«Бошқа операцион харажатлар» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
Ғолибга автомобиль берилди |
6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
2910-«Омбордаги товарлар» |