21.04.2016
Йўловчига ҳисобварақ-фактура керак эмас
Ташкилот Москвага хизмат сафарига юбориладиган ходимлари учун авиачипталар харид қилди. Улар ҳақи тўлангач ҳисобварақ-фактура тақдим этилмади, чунки шартномага кўра ижрочи фақат республика ичидаги йўналишларга берилган авиачипталар бўйича ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади. Шу сабабли бухгалтерияда фақат авиачипталарнинг нусхалари ва чеклар мавжуд. Улар, ҳисобварақ-фактура бўлмаган ҳолда, чипталар қийматини харажатларга киритиш учун асос бўладими? далее...»» |
10.10.2019
Йўловчилар ўртасида ҳуқуқий тарғибот: вокзалдан вагонгача
Мамлакатимиз Ҳукуматининг жорий йил бошида бўлиб ўтган меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида самарали тушунтириш ишларини ташкил қилишга бағишланган мажлиси талабларидан келиб чиқиб, давлат божхона хизмати органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. далее...»» |
19.05.2014
Йўловчилар эътиборига!
1 майдан бошлаб Ҳаво кемаси бортига йўловчиларнинг қўл юкида ва бож олинмай савдо қилинадиган товарлар таркибида етказиладиган суюқликлар, геллар ва аэрозолларнинг авиацион хавфсизлигини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага ўзгартишлар киритилди. далее...»» |
19.05.2014
Йўналишлар кўп – ҳисоб-китоб битта
Корхонамиз ишлаб чиқариш, улгуржи савдо билан шуғулланади, воситачилик хизматлари кўрсатамиз. Ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулот асосан экспорт қилинади. ДСИнинг битта ҳисобот (унда фаолиятнинг барча турлари алоҳида устунларда қайд этилади) ўрнига иккита ҳисобот топшириш ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот экспорти бўйича имтиёз қўллаш тўғрисидаги талаби қанчалик қонуний? далее...»» |
13.09.2013
Йўналишсиз такси қандай ишлаяпти
Транспорт уюшмаларига аъзо қилинган 2938 та автотранспорт воситаларидан фақат 894 таси ёки 30 фоизи фаолият кўрсатаётганлигини кўрамиз. далее...»» |
15.06.2024
Йўқ қилиш режимига расмийлаштиринг
Ярим йил олдин Қозоғистондан колбаса маҳсулотлари импорт қилинган. Улар олиб кирилганда муддати ўтмаган эди. Кейинроқ сотиш жараёнида яроқсизлик аниқланган (ўрами йиртилган эди). Айни пайтда яроқлилик муддати тугаган, товар эса ҳанузгача ИМ-40 режимида турибди. Импорт қилувчи муддати ўтган товарни қайтариб бермоқчи. Ишлаб чиқарувчи завод уни қабул қилиб олишга тайёр ва ҳатто тегишли хатни ҳам тақдим этмоқчи. Ушбу маҳсулотни бирорта карантин хизмати ёки шунга ўхшаш хизматлар ушлаб қолмайдими. Бундай товарнинг қайтарилиши билан боғлиқ масала қанчалик тўғри бўлади? далее...»» |
15.06.2015
Йўқолган китобларнинг ҳисоби
Ташкилотимизда кутубхона мавжуд. Яқин вақтгача моддий бойликлар – кутубхона фонди китобларининг миқдор бўйича ҳисоби юритилган. Ҳозир у сўм ҳисобига ўтказиляпти, шу боис мавжуд китобларни баҳолаш зарур. Бундан ташқари, текширув чоғида бухгалтерия ҳисобида йўқолган китоблар қайд этилганлиги аниқланди. Йўқолган китобларнинг қийматини қандай белгилаш лозим? Китоб йўқолгани учун жарима тўланадими ва қандай миқдорда? далее...»» |
03.11.2015
Йўқолган ҳисобварақ-фактурани ҳақиқий эмас деб ҳисобланг
Харидор ўзидаги ҳисобварақ-фактура нусхасини йўқотиб қўйди. Йўқотилган ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тиклаш мумкин? Сотувчи унинг яна бир нусхасини ёзиб бериши мумкинми? далее...»» |
15.10.2019
Йўқотиш нормасини аниқланг
Қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона 1 кг учун 6 000 сўмдан 100 кг рулонли қоғоз сотиб олди. Умумий суммаси – 600 000 сўм, шу жумладан 20% ҚҚС – 100 000 сўм, у ҳисобга олинган. Ишлаб чиқариш жараёнида қоғоз рулонлари очилганда рулон ўртасидаги қоғоз сифати ёмонлиги (йиртилган, ғижимланган) маълум бўлди. 85 кг қоғознинг сифати яхши бўлиб, ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Сифати пастроқ қоғоз қолдиғи (15 кг) арзонлаштирилиб, сўнг ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Рулонларни олаётганда сифатини текширишнинг имкони бўлмайди, етказиб берувчига қайтарилиши назарда тутилмаган. Хом ашё арзонлаштирилганда ҚҚСни ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш лозимми? далее...»» |
25.02.2025
К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак
Ташкилот хизмат кўрсатиш учун К-savdo тизими орқали 3 йил муддатга кўчма савдо жойларини сотиб олди. Ушбу жойларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан ҳисобга олиш керак? далее...»» |
14.10.2015
Кавлаб олишсиз солиқ мавжуд эмас
Агар ғишт ишлаб чиқаришда бошқа ташкилот тақдим этган хом ашёдан фойдаланилса, корхона ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаши керакми? далее...»» |
13.09.2013
Кадастр тизими ва ердан фойдаланиш
258 хўжалик юритувчи субъектда ердан фойдаланиш юзасидан текширишлар ўтказилиб, 248 қонунбузилиш ҳолати аниқланди ва уларга тегишли жазо қўлланилди. далее...»» |
13.12.2017
Кадастр хизматлари – ҚҚСсиз
ВМнинг 29.08.2017 йилдаги 679-сон қарори билан Кадастр ҳужжатларини техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига (ВМнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, Тартибга изоҳда кўрсатилишича, Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари қийматига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) солинмайди. Солиқ кодексининг 208-моддасидаги қайси бандга мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёз қўлланишини тушунтириб берсангиз. далее...»» |
29.08.2018
Кадастрни расмийлаштириш харажатларини таннархга киритинг
ЎзР ВМнинг фармойиши асосида ҳокимлик ўз балансидаги 2 та қуриб битказилмаган кўп қаватли уйни корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) балансига берди. Корхона ўз кучи билан уларнинг қурилишини 1 декабргача тугаллаши, квартираларни ўз ходимларига сотиши, бир қисмини эса ҳокимликка текинга бериши шарт. 1. Корхона тугалланмаган қурилиш эгаллаган ер участкаси учун қурилиш даврида ер солиғини тўлаши керакми? 2. Ер участкасига кадастрни расмийлаштириш харажатлари қаерга киритилади? далее...»» |
15.09.2020
Кадастрни қайта расмийлаштириш лозим
2019 йилда МЧЖ – умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона эски заводни (8 та бино) сотиб олди. Завод демонтаж қилиниши, унинг ўрнига кейинчалик квартиралари реализация қилинадиган уй-жой комплекси қурилиши лозим. 2019 йилда бир нечта бино бузиб ташланган, 3 таси қолган – улардан биттаси офис учун ижарага бериляпти. Бузилган бинолар ўрнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилда янги ташкил этилган корхона сифатида мол-мулк солиғи бўйича имтиёз мавжуд бўлган ва у 1.04.2020 йилга қадар амал қилади (янги Солиқ кодекси бўйича тушунтиришларга биноан). Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китобини бузилган биноларни ҳисобга олган ҳолда қандай тўғри топшириш мумкин? Бинолар бузилганлигини қандай ҳужжатлар билан тасдиқлашимиз ва қолган бинолар бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини қандай асослаб беришимиз мумкин? далее...»» |
13.09.2020
Кадрлар тайёрлаш харажатлари қандай таснифланади
Аввалги солиқ даврларида кадрларни ¬тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларнинг малакасини оширишга доир харажатлар бошқа чегириладиган харажатларга киритилган. ЎзР ва ундан ташқаридаги олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув муассасаларида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари қандай харажатларга (чегириладиган ёки чегирилмайдиган) киритилади? далее...»» |
10.11.2014
Кадрлар ҳисобини ҳам автоматлаштириш мумкин
1UZ дастуридан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча модуль улар ихтиёрига тақдим этилган. Шулар орасида энг «харидоргири» бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирилган тарзда юритиш учун мўлжалланган «Таянч» модулидир. Фаолият соҳасидан қатъи назар, ўрта ва йирик корхоналарда кадрларга доир иш юритишни автоматлаштириш мақсадида яратилган «Кадрлар бўлими» модули оммалашув бобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. далее...»» |
15.10.2019
Калькуляцияда кирувчи ҚҚС
Ишлаб чиқариш корхонаси умумбелгиланган солиқларни, ҚҚС тўлайди. Маҳсулот калькуляциясини тайёрлашда унга четдан олинадиган ТМЗ, ресурслар (электр энергияси, газ, сув) ва хизматларни (ижара) олинадиган қиймати, яъни ҚҚС билан киритдик. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот калькуляциясида етказиб берувчилардан олинадиган ҚҚС ҳам ҳисобга олинадими? далее...»» |
03.12.2018
Кам ҳосил олганда ЯЕСга нисбатан кўпайтирувчи коэффициентлар қўлланилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 959-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
24.02.2014
Камерал назорат ва режадан ташқари текширув
Солиқ тўловчини камерал текширув натижалари билан хабардор қилмасдан режадан ташқари текширув ўтказишга рухсат олиш мумкинми? далее...»» |