Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 41 / Солиқ солиш

Кавлаб олишсиз солиқ мавжуд эмас

Биз ғишт тайёрлаш учун хом ашё кавлаб олиш бўйича очиқ конни ишлашга лицензия олганмиз. Бироқ амалда унда иш олиб бормагансиз. Ишлаб чиқаришда қарз шартномаси бўйича бошқа ташкилот тақдим этган хом ашёдан фойдаланамиз.

Агар ғишт ишлаб чиқаришда бошқа ташкилот тақдим этган хом ашёдан фойдаланилса, корхона ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаши керакми?

О.Мирних,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 244-моддасига мувофиқ кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидир. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган ва реализация қилиш ёки топшириш, шу жумладан бепул бериш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ўз истеъмоли ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган фойдали қазилма (фойдали компонент) ана шундай тайёр маҳсулот деб эътироф этилади.

Солиқ кодексининг 245-моддасига кўра ушбу солиқни ҳисоблаб чиқариш учун кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати солиқ солинадиган базадир.

Сизнинг ҳолатингизда ғишт-черепица хом ашёси (қумоқсимон, лёссимон жинслар, зичловчи сифатида лёсслар, қумлар ва бошқалар) солиқ солинадиган объект ҳисобланади. Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 15-илованинг 1-бўлимига кўра ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси уларни кавлаб олиш (ғишт-черепица хом ашёси учун) ҳажмига нисбатан 3,5%ни ташкил қилади. Бироқ кавлаб олиш (ажратиб олиш) фаолияти амалга оширилмаётганлиги боис ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти ҳам вужудга келмайди.

Қарз шартномаси бўйича тақдим этилган ғишт-черепица хом ашёга келсак, унинг учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғини кавлаб олишни (ажратиб олишни) амалга оширган ташкилот тўлаши керак.

 

Анжелика НАМ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1939 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика