02.07.2018
Сегодня и завтра алкоголя – анализ в разрезе
Опубликован проект постановления Президента «О дополнительных мерах по дальнейшему развитию винодельческой отрасли», разработанный на основании постановления Президента N ПП-3573 от 28.02.2018 г. Цель проекта – стимулирование развития винодельческой отрасли, расширение сырьевой базы и улучшение условий производства, а также совершенствование системы реализации алкогольной продукции. Целью нашей статьи являются независимый взгляд и соответствующие предложения по алкогольной отрасли. далее...»» |
26.06.2018
Нотариал тасдиқлаш керак эмас
Корхона ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш мақсадида буйруқ чиқаради. Буйруққа белгиланган тартибда тасдиқланган техник паспорт нусхаси илова қилиниши лозим. «Белгиланган тартибда» дегани нимани англатади? Нусхани нотариал тасдиқлаш керакми? далее...»» |
26.06.2018
Олдинроқ алмаштиринг
Янги биометрик паспортимнинг деярли барча варақлари муҳр билан тўлган, фақат 2 та бўш варағи қолган, мен эса навбатдаги визани расмийлаштирмоқчиман. Ушбу асосга кўра паспортимни алмаштиришим мумкинми? далее...»» |
26.06.2018
Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш
Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарори билан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. далее...»» |
26.06.2018
Брокерсиз декларациялаш
Ташкилот божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатларига эга бўлган ходимларни ишга қабул қилмоқчи. Ушбу мутахассислар божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномасиз ташкилотнинг юкларини декларациялашлари мумкинми? далее...»» |
26.06.2018
Муассис ва унинг ҳуқуқлари
Давлат ташкилоти МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг муассиси ҳисобланади (49%лик улушга эга). Ички ҳужжатларда МЧЖ ҚКнинг муассисларга муайян ҳисоботларни тақдим этиши назарда тутилмаган. Муассис МЧЖ ҚКдан қандай ҳисоботлар, ҳужжатларни сўрашга ҳақли? далее...»» |
26.06.2018
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил
Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси). далее...»» |
26.06.2018
Сўнгги иш ҳақи
Ходим вафот этди. Унга иш ҳақи тўлашга улгурмадик. Ходимнинг набираси унинг иш ҳақини олиши учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак? далее...»» |
26.06.2018
Муаммо бор, ечими топиладими?
Ҳисоблагич бўлмаса, газ, электр, иссиқлик таъминоти ва совуқ сув ҳақи қандай тўланади? Пропискадагилардан биронтаси муайян сабабларга кўра ушбу манзилда анчадан бери яшамаётган бўлса-чи? Бундай вазиятлар кўп, бу ҳолда қандай йўл тутиш ҳақида аниқ қайд этилган қоидалар эса йўқ. далее...»» |
26.06.2018
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
26.06.2018
Электрон судлов: 388 минг мурожаат ҳал этилди
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 августдаги «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида суд тизимидаги ишлар янада такомиллашди. далее...»» |
26.06.2018
Иқтисодий сарҳадларни ҳимоя қилишга ким тайёр?
Бугун божхона тизимидаги ислоҳотларга юқори даражада аҳамият берилмоқда. Президентимизнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармонида соҳада коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш сингари вазифалар божхона органларини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари сифатида белгилаб берилди. далее...»» |
26.06.2018
«Реэкспорт» операцияси ортидаги муғомбирлик
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги тезкор тадбир давомида 193 млн сўмлик 17,6 минг кг ўсимлик ёғининг республикамизга ноқонуний олиб кирилиши олдини олишди. далее...»» |
26.06.2018
Ваҳоланки консерваларнинг санитария хулосаси бор эди
Консерва маҳсулотлари тез бузилувчи товарлар турига киради. Агар улар сақлаш муддати ўтиб кетгандан кейин истеъмол қилинса, инсон саломатлигига, ҳатто ҳаётига ҳам хавф солиши шубҳасиз. далее...»» |
26.06.2018
Ишлаб чиқаришдаги ҳисоб
Калькуляция – маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаш усули. Маҳсулот таннархини бошқариш, унинг даражасини назорат қилиш, пасайтириш захираларини аниқлаш ва нархларни белгилаш мақсадида унинг маълумотларидан фойдаланилади. далее...»» |
26.06.2018
Эски алкоголга – янги акциз маркалари
Ресторан алкоголли маҳсулот сотади. 2016 йилда алкоголли ичимликлар сотиб олинган, бутун 2017 йил давомида таъмирланганлиги учун ресторан ишламаган эди. 2018 йилда таъмирлаш ишлари якунланиб, ресторан очилди, бироқ алкоголнинг акциз маркалари ўзгарган эди. Сотилмай қолган алкоголнинг акциз маркаларини янгилаш зарурми? Буни қандай қилиш мумкин ва қаерга мурожаат қилиш керак? далее...»» |
26.06.2018
Норезидентнинг солиқ солинмайдиган даромади
ЎзР корхонаси товарларни «Локоть» станциясидан (РФ) Сариоғоч станциясигача (Қозоғистон) темир йўлда ташиш учун шартнома тузди. Ташувчи – юридик шахс, РФ резиденти. Шартнома бўйича ташиш Ўзбекистон ташқарисидаги 2 та пункт ўртасида амалга оширилади. Норезидент резидентлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этмади. Тўлов манбаида норезидент ташувчи даромадидан солиқ тўлаш мажбурияти юзага келадими? далее...»» |
26.06.2018
Пахтакор билан ҳисоблашиш
Фермер хўжалиги штатдаги ўзининг асосий ишчилари ва ҳосилни йиғиб-териш мавсумида ФҲШ бўйича жалб этилган терувчилар пахта йиғим-терими учун олган даромадларидан қандай солиқларни ушлаб қолиши керак? далее...»» |
26.06.2018
Улуш берилганда устав капитали кўпаймайди
«А» корхонаси (МЧЖ) устав фонди – 100 млн сўм жисмоний шахс томонидан шакллантирилган. «Б» корхонаси «А» корхонасига тегишли улушнинг 20%ини (20 млн сўм) жисмоний шахсдан 40 млн сўмга сотиб олади. Узоқ муддатли инвестициялар олиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Чунончи, бошқа юридик шахс устав капиталидаги улушнинг 20%и, гарчи ушбу улуш номинал қиймати 20 млн сўмга тенг бўлса ҳам, харидор балансида 40 млн сўмлик қийматда акс эттирилади. 1. Бир қисми бошқа шахс («Б» корхонаси) томонидан номиналидан юқори баҳода сотиб олинганда «А» корхонасида устав капитали суммаси кўпаядими? 2. «Б» муассиси «А» муассислари таркибидан чиққанда келгусида қайси суммага (улушни олиш қиймати ёки номинал қийматга) солиқ солинмайди? далее...»» |
26.06.2018
Хорижий инвестор даромадларидан солиқ
Акциядорлик жамияти – хорижий инвесторнинг улуши 15%ни ташкил этадиган инвестиция фонди 2017 йил якунлари бўйича дивидендларни тўламоқчи. Хорижий инвестор – Россия фуқаросининг АЖ – ЎзР резиденти акциялари бўйича дивиденд тарзидаги даромадлари солиқ солишдан озод қилинадими? далее...»» |