Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Жавоб берамиз

Норезидентнинг солиқ солинмайдиган даромади

 

ЎзР корхонаси товарларни «Локоть» станциясидан (РФ) Сариоғоч станциясигача (Қозоғистон) темир йўлда ташиш учун шартнома тузди. Ташувчи – юридик шахс, РФ резиденти. Шартнома бўйича ташиш Ўзбекистон ташқарисидаги 2 та пункт ўртасида амалга оширилади. Норезидент резидентлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этмади.

Тўлов манбаида норезидент ташувчи даромадидан солиқ тўлаш мажбурияти юзага келадими?

У.Напилова.

 

– Йўқ, корхонада кўрсатилган вазиятда норезидентнинг даромадидан тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолиш мажбурияти юзага келмайди.

Темир йўл транспорти воситаларидан халқаро ташишларда фойдаланишдан олинадиган даромадлар норезидентларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига киради. Бунда, агар жўнатиш пункти ёки тайин этилган пункт Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, ташиш халқаро ташиш деб ҳисобланади, бундан фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ташиш мустасно (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 9-банди).

Мазкур нормага мувофиқ корхонада норезидентнинг даромадидан тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика