Norma.uz

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил

 

Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси).

 

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилларни 2 тоифага ажратиш мумкин:

1) оилавий шароитларга ва бошқа узрли сабабларга кўра бериладиган. Бундай таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги томонларнинг келишувига кўра белгиланади;

2) ходимга унинг хоҳишига кўра муқаррар тартибда бериладиган (МКнинг 150-моддаси 2-қисми).

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бошқа ҳолларда ҳам, агар у меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда ёки бевосита меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бўлса, берилиши керак.

Масалан, асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилдан ташқари асосий иш бўйича ҳақ тўланадиган таътилнинг қанча давом этиши билан ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилнинг тафовутини ташкил этувчи кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурдир (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-банди).

Кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида 15 календарь кун, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди (МКнинг 254-моддаси).

Ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши иш берувчининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади. Бундай таътил вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Ходим иш берувчини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда исталган пайтда иш ҳақи сақланмаган таътилдан ишга чиқиши мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma» МЧЖ бош эксперти.

Прочитано: 3136 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-04-15 14:40:04, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика