Корхона ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш мақсадида буйруқ чиқаради. Буйруққа белгиланган тартибда тасдиқланган техник паспорт нусхаси илова қилиниши лозим.
«Белгиланган тартибда» дегани нимани англатади? Нусхани нотариал тасдиқлаш керакми?
В.Горяйнова, бош бухгалтер.
– Йўқ, техник паспорт нусхасини нотариал тасдиқлаш керак эмас.
Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибида (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) техпаспортнинг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилиши тўғридан-тўғри назарда тутилмаган. Шу сабабли амалиётда ҳужжатнинг нусхасини асли билан солиштириб, техпаспортни корхона (ташкилот) маъмурияти ёки кадрлар хизмати тасдиқлайди. Нусхаси масъул шахс имзоси ва корхона (ташкилот)нинг асосий муҳри ёки кадрлар хизматининг таркибий муҳри билан тасдиқланади.
Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.