Norma.uz
Публикации
23.05.2016 Новая форма для закупщиков
В соответствии с постановлением Президента «О мерах по совершенствованию системы закупок и использования плодоовощной продукции, картофеля и бахчевых культур» (от 12.04.2016г. №ПП-2520) принято постановление Госкомстата «О внесении изменения и дополнения в постановление «Об утверждении форм государственной статистической отчетности на 2016 год» (рег. МЮ №2728-1 от 12.05.2016г.).
далее...»»
23.05.2016 Сообщите на ЕПИГУ: я еду
На Едином портале интерактивных госуслуг (my.gov.uz) появилась новая услуга Государственного таможенного комитета. Она предоставляет возможность юридическим и физическим лицам, пересекающим границу на автотранспорте, предварительно информировать об этом таможенные органы. Это поможет сократить время таможенного оформления в пункте пропуска через границу.
далее...»»
17.05.2016 Яшашга шошилманг
Байрамларни нишонлаётганимизда ИИВнинг кўпгина ходимлари ва шифокорлар «ўйиндан ўт чиқарганлар» кўплиги туфайли одатда икки баробар кўп ишлашига тўғри келади.
далее...»»
17.05.2016 Чинор учун ким жавоб беради
Интернет нашрларида бугунги кунда дарахтларни кесиш ва уларга шикаст етказиш масалалари фаол муҳокама қилинмоқда. Бундай ҳолларда ваколатли давлат органига мурожаат этиш қанчалик муҳимлиги ҳақида ушбу мақоламизда сўз юритамиз.
далее...»»
17.05.2016 Низом Қонунга зид келиб қолганда
Бизнинг МЧЖ Қаршида рўйхатдан ўтказилган. Асосий фаолияти юк ташиш ва логистика. Фирма ходимлари учун Ангренда хизмат квартираси харид қилинган, ундан хизмат сафарлари вақтида турар жой сифатида фойдаланилган. 2015 йилда МЧЖ ихтиёрий тугатишнинг барча таомилларидан ўтди. Барча асосий воситалар, шу жумладан хизмат квартираси ҳам, қолдиқ қиймати бўйича ягона муассис – жисмоний шахсга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида берилди. Бироқ Ангрен шаҳар рўйхатдан ўтказиш органлари собиқ хизмат квартирасини МЧЖ балансидан олиб, ягона муассис номига қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортишяпти, рад жавобларини батафсил изоҳлашмаяпти. Кадастр хизматининг тугатилган корхонага тегишли бўлган квартирани қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши қанчалик қонуний?
далее...»»
17.05.2016 Форс-мажор эмас, бироқ енгиб чиқолмайсиз
Бош пудратчи (МЧЖ) ва буюртмачи (ХК) 2015 йил апрелида тахминий қиймати 800 млн сўмлик турар жой қурилишига бош пудрат шартномасини туздилар. Унга кўра МЧЖ ёрдамчи пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда объектнинг қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва уни буюртмачига топшириш, у эса ишни қабул қилиб, ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олди. Буюртмачи шартнома имзоланган кундан бошлаб 20 банк куни давомида назарда тутилган сумманинг 25%ини олдиндан тўлаши керак эди. Турар жой қуриш учун ер участкаси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил ноябрдаги қарори билан ажратилиб, 5 йиллик муддатга ижарага берилган эди. 2015 йил май ойида буюртмачи бош пудратчига хат йўллаб, унда ҳокимнинг қарори билан ер участкаси давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлигини хабар қилди. Шу сабабли шартномани бекор қилишни сўради ва тегишли битимни жўнатди. МЧЖ бунга рад жавоби бериб, 40 млн сўм бўнакни тўлашдан асоссиз равишда бош тортганлик учун жарима тўлашни талаб қилди. Ушбу талабларга қўшилмаган буюртмачи 2015 йил июлида хўжалик судига шартномани бекор қилиш, 1 302 400 сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат этди. Суд жараёни давомида МЧЖ ХКдан 40 млн сўм бўнак, 400 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини тўлашдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун жарима ундириш тўғрисида қарши даъво тақдим этди.
далее...»»
17.05.2016 Меҳнат муносабатлари давом этади
Мен билан 2016 йил 1 февралгача контракт тузилган эди. Бироқ ҳанузгача университет маъмурияти мени ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирмади, меҳнат дафтарчамни бермади ва иш ҳақи бўйича якуний ҳисоб-китоб қилмади. Мен билан меҳнат муносабатлари бекор қилинмаган деб ҳисобласам бўладими?
далее...»»
17.05.2016 Ариза бўйича эмас, жадвалга кўра
Компаниямизда барча ҳужжатлар, шу жумладан буйруқлар ва аризалар рус тилида юритилади. ЎзР фуқароларига уларнинг ёзма аризаларига асосан таътил берилади. Компаниямизда рус тилида гапира ва ёза олмайдиган чет эл фуқароси ишлайди. Рус тилида ариза ёза олмайдиган чет эл фуқаросига нимага асосан таътил берилади?
далее...»»
17.05.2016 Иш вақти сурилади
Ходимнинг фарзанди мактабда ўқийди, уйдан унгача етиб бориш учун 2 та серқатнов трассани босиб ўтиш керак. Мактабдаги машғулотлар, ташкилотимиздаги иш куни сингари, эрталаб соат 9 да бошланади. Ходим ишни эрталаб соат 10 дан бошлаши учун иш жадвалини ўзгартиришни сўраяпти. Унинг илтимосини қондириш имкони борми? Тушлик танаффуси ҳисобига жадвалнинг сурилишини компенсациялаш мумкинми?
далее...»»
17.05.2016 Маҳаллада сайловлар
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқимизнинг бой тарихий тажрибасини ўзида акс эттирган ўзини ўзи бошқаришнинг ўзига хос тизими – маҳалланинг ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда. Бугунги кунда маҳалла институти муқаддам маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларида бўлган ўттиздан ортиқ функцияларни самарали бажармоқда.
далее...»»
17.05.2016 Бухгалтерия ҳисоби субъектлари кимлар?
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири қандай янгиликларга эга?» шарҳида («Норма маслаҳатчи»нинг 26.04.2016 йилдаги 17-сони) хабар қилганимиздек, 13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Қонун билан «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
17.05.2016 Инновациялар – иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили
Тошкентда IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси якунланди
далее...»»
17.05.2016 Шартнома қийматининг 40 фоизи олдиндан тўланади
Бугунги кунгача «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси тизимидаги корхоналар билан фермер хўжаликлари ўртасида 906 минг тонна мева, сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартномалар тузилди. Йил охирига қадар бу кўрсаткич қарийб 2 млн тоннага етиши кутилмоқда.
далее...»»
17.05.2016 Бухгалтерия & IT
Бухгалтерия ҳисоби исталган фирманинг фаолиятини таъминлашнинг зарур бўғинидир. Зеро у ҳар қандай бизнесдаги энг муҳим бўғин – молияга жавоб беради. Ўз вақтида тайёрланган ва компания раҳбариятига топширилган ахборот қабул қилинаётган қарорларнинг тўғрилигини кафолатлайди.
далее...»»
17.05.2016 Офисни чет эллик шахс биз учун ижарага олади

Компания халқаро бизнес-марказда офисни ижарага олади. Муассис ўзининг шахсий валюта ҳисобрақамидан ижара ҳақини тўлайди. Норезидент муассиснинг офис ижара ҳақини тўлашини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?


далее...»»
17.05.2016 Қайта ишлаш – ишлаб чиқариш эмас

Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотини тайёрлаш учун хом ашё етишмаётганлиги сабабли унинг етишмаётган қисмини буюртмачидан олмоқчи. Бунда хом ашёнинг 80%и буюртмачига, 20%и корхонага тегишли бўлади. Ишлаб чиқариш ижарага олинган хонадаги ўз ускуналарида ва ўз ишчиларининг кучи билан амалга оширилади. Агар хом ашёнинг 80%ини буюртмачи тақдим этган бўлса, маҳсулот тайёрлаш ишлаб чиқариш ҳисобланадими?


далее...»»
17.05.2016 Вентиляция ўрнатиш реконструкция қилиш дегани эмас

Муассис маблағларига ғишт заводи харид қилинди. Шунингдек у маъмурий бино ва ишлаб чиқариш иншоотларини ўз ҳисобидан реконструкция қилди: маъмурий бинода кондиционерлар, иситиш қозонлари ва вентиляция ўрнатилди, ишлаб чиқариш участкаларида двигателлар, редукторлар, бошқарув шчитлари, электр двигателлар алмаштирилди. Муассис қурилиш-монтаж ишлари ва харид қилинган ускуналар қийматини корхона балансига ўтказди. Бинони реконструкция қилиш жараёнида ўрнатилган ускуналар қандай ҳисобга олинади – ҳар бири алоҳидами ёки унинг бошланғич қийматини оширувчи харажатларнинг умумий суммасими?


далее...»»
17.05.2016 Юридик шахс жисмоний шахсдан сотиб олганда

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш учун умумий овқатланиш корхонаси банкда олинган нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, эркин шаклда далолатномалар тузар эди. Ушбу хатти-ҳаракатлар қонунийми? Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олинганда тузиладиган далолатнома шакли ва уни расмийлаштириш тартиби қандай меъёрий ҳужжат билан тасдиқланган?


далее...»»
17.05.2016 Таътил пулини ҳисоблаётганда овқатланиш ҳақини унутманг

Корхонада ошхона фаолият юритади. Биз ундаги овқатланиш қийматини даромад солиғини аниқлаш учун ходимнинг даромадига киритамиз, кейин эса овқатланиш суммасини иш ҳақидан чегирамиз. Таътил учун компенсацияни ҳисоблашда овқатланиш қийматининг 1/12 қисмини киритамиз. Ҳисоб-китобни тўғри қиляпмизми?


далее...»»
17.05.2016 Тадбиркор бўлайми ёки МЧЖ очайми?
Мен гўзаллик салонини очмоқчиман, бироқ уни қайси ташкилий шакл – ЯТТ ёки МЧЖ шаклида рўйхатдан ўтказиш кераклигини билмаяпман. Коллеж ва лицейлар битирувчилари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланмоқчиман. Ўнга яқин ходим ёлламоқчиман. Якка тартибдаги тадбиркор усталар ёки ходимлар билан ёллаш шартномасини туза оладими? Агар ЯТТ гувоҳномасини лицей битирувчиси номига расмийлаштирсам, қанча солиқ тўлайман? МЧЖда солиқ солиш тартиби қандай? ЯТТ учун ва МЧЖ учун қандай имтиёзлар мавжуд? Ҳозир ЯТТ очиб, кейин уни МЧЖ шаклида қайта ташкил этиш мумкинми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика