Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 20 / Амалий бухгалтерия

Юридик шахс жисмоний шахсдан сотиб олганда

 

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш учун умумий овқатланиш корхонаси банкда олинган нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, эркин шаклда далолатномалар тузар эди. Ушбу хатти-ҳаракатлар қонунийми? Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олинганда тузиладиган далолатнома шакли ва уни расмийлаштириш тартиби қандай меъёрий ҳужжат билан тасдиқланган?

Н.Наимов,

бухгалтер.

 

– Жисмоний шахсдан солиқ солинадиган даромад тўлаш манбаи бўлмиш юридик шахс учун сотиб олганда у кейинчалик ҳисобот ва маълумотномада қайд этиши учун маълумотларни олиш зарур. Улар паспорт ва СТИР тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари кўринишида тақдим этилади ёхуд зарур ахборот харид далолатномасида кўрсатилади.

Қонун ҳужжатларида харид далолатномаси шакли белгиланмаган. Унинг асосида бухгалтерия ҳисобида пул сарфи ва сотиб олинган маҳсулотлар номенклатураси акс эттирилиши боис у бирламчи ҳужжат ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, бирламчи ҳужжатлар корхонада ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бланкаларда тузилади. Улар қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим:

а) корхонанинг номи;

б) ҳужжатнинг номланиши ва рақами, уни тузиш санаси ва жойи;

в) хўжалик операциясининг номланиши, мазмуни ва миқдорий ўлчами (натура ва пул ифодасида);

г) масъул шахсларнинг шахсий имзолари.

Бирламчи ҳужжатда қуйидаги қўшимча реквизитлар келтирилиши мумкин: корхонанинг манзили, ҳужжат билан қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш учун асос, ҳужжатлаштирилаётган хўжалик операциясининг хусусиятини белгилайдиган бошқа қўшимча маълумотлар.

Юқоридагилардан келиб чиқилса, харид далолатномаси шаклини умумий овқатланиш корхонасининг ўзи ишлаб чиқади. Одатда, бирламчи ҳужжатларнинг шакллари ҳисоб сиёсати билан тасдиқланади.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Norma Online» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича бўлим бошлиғи.

Прочитано: 3114 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика