Norma.uz

Таҳсил олиб келдингизми – ишлаб беринг!

Компаниямиз ходимини кейин камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан хорижий мамлакатлардан бирига 6 ой ўқиб келишга юбормоқчимиз. Биз ишлаб беришнинг бундай муддатини белгилашимиз мумкинми ва мазкур муносабатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштирса бўлади?

Татьяна.

Тошкент шаҳри.

 

        – Меҳнат кодексининг (бундан кейин - МК) 104-моддасига мувофиқ фақат муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилганлик учун тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин, бунга кўра, агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2, 5, 6, ва 7-бандлари) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди, агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг ташаббуси билан (МКнинг 99-моддаси), шунингдек ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан (МК 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) боғлиқ асослар бўйича бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди. Агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этиладилар.

Ушбу мажбуриятнинг асосий аҳамияти – шартнома тарафлари томонидан унинг муддати тўғрисидаги шартлар бажарилишини таъминлаш.

Муддатли меҳнат шартномаси мазмунига неустойка тўлаш тўғрисида ўзаро мажбуриятнинг киритилиши унинг тарафлари ҳуқуқидир. Бинобарин, агар мазкур мажбурият шартномада шарт қилиб қўйилмаган бўлса, меҳнатга оид муносабатларнинг ходим ташаббусига кўра ҳам, иш берувчининг ташаббусига кўра ҳам шартнома муддатининг тугашига қадар бекор қилиниши одатдаги тартибда неустойка тўламасдан амалга оширилади. Бу – умумий қоида.

Сизнинг ҳолатингизда, яъни компанияда ишлаётган ходимни таълим олишга юборишни режалаштиришингизда, МК
75-мод­дасининг учинчи қисмига мувофиқ, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилиги билан шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар у муддатидан олдин бекор қилинганда тарафларнинг неустойка (ходимни ўқитишга сизнинг харажатларингиз)ни тў­лаш тўғрисидаги мажбурияти билан қайта тузилиши мумкин.

Одатда, ишлаб бериш муддатини муддатли меҳнат шарт­номаларининг 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга тузилиши мумкинлиги (МКнинг
75-моддаси)
қоидасидан келиб чиқиб белгилаш тавсия этилади.

Агар таълим олиб келган ходимлардан бирортаси узрли сабабларсиз шартномада қайд этилган муддат тугашига қадар ишдан бўшаса, ушбу ходим иш берувчи томонидан уни ўқитишга сарфланган харажатларни тўла­ши шарт.

Ушбу шартномада неустойка тўлаш тартиби белгиланиши мумкин. Хусусан, уни дарҳол ёки муайян давр мобайнида қисмларга бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.

Бунда тарафлардан бири ­неустойка тўлашдан бош тортса, уни ундириш суд тартибида амалга оширилади.

Прочитано: 2431 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика