Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Бола парвариши бўйича нафақа ҳисоб-китобига доир

Ҳурматли таҳририят!

Мен бюджет ташкилотида ишлайман. 2012 йил декабрда иккинчи фарзандим туғилди. 2013 йил 1 июндан бошлаб болани парваришлаш бўйича нафақа оламан.

Бугунги кунда маҳалла қўмитасини текшираётган комиссия менга  нафақа нотўғри тайинланган деган хулосага келмоқда. Гап шундаки, турмуш ўртоғимга февраль ойида 704 491 сўм, март ойида 392 792 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Апрель ойида эса у иш ҳақи ҳисобланмайдиган таътилда бўлган. Бу ҳолда унинг уч ойлик жами даромади 1 097 283 сўмга тенг.

Аммо комиссия ушбу даромад икки ой (февраль-март) давомида олинган деб, оиламизнинг ўртача ойлик даромадини ҳисоблашда турмуш ўртоғимнинг февраль, март, апрель ойларига тўғри келадиган иш ҳақи суммасини  икки ойга бўлмоқда. Натижада текширувчиларнинг фикрича, оиламиз даромади нафақа тайинланиши мумкин бўлган меъёрдан кўп чиқмоқда.

Текширувчиларнинг оиламизнинг ўртача ойлик даромадини ҳисоблашда турмуш ўртоғимнинг иш ҳақи суммасини  иккига бўлиши тўғрими?

С.Абдурафиқова,

доимий ўқувчингиз.

 

– Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (кейинги ўринларда – нафақа) Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда - Низом) билан тартибга солинади.

Низомнинг 8-бандига мувофиқ нафақа ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Нафақа тайинлаш учун ариза оила ушбу нафақани олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай оила яшаётган жойдаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органига берилиши керак. Нафақа бундай ариза билан мурожаат қилинган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади (Низомнинг 18-банди).

Сиз 1 июндан бошлаб нафақа олаётганингизни ёзгансиз. Демак нафақа олиш учун сиз 15 майгача мурожаат қилгансиз ва оилангиз  аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад май ойидан олдинги уч ой – февраль, март, апрель ойлари учун ҳисоблаб чиқарилиши керак.

 Шундан келиб чиқиб, сизнинг ҳолатингизда оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадни ҳисоблашда турмуш ўртоғингизнинг ўртача ойлик даромади февраль, март, апрель ойларига тўғри келадиган жами иш ҳақи суммаси (агар у иш ҳақидан бошқа ҳеч қандай даромадлар олмаган бўлса) – 1 097 283 сўмни уч ойга бўлиш йўли билан аниқланиши керак.

Жавобни экспертимиз

Римма СОЛОДОВНИКОВА тайёрлади.

Прочитано: 4466 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-11-24 16:39:03, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика