Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Жамият жамиятга қўшилса...

Масъулияти чекланган жамият бошқа масъулияти чекланган жамиятга қўшилмоқчи (иккаласи ҳам ЯСТ тўловчиси ҳисобланади).

Жамиятларни қўшиш пайтида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?

Жамиятлар қўшилиши натижасида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Қўшилаётган (тугатилаётган) МЧЖнинг мол-мулклари, товар-моддий бойликлари, банкдаги пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари қандай расмийлаштирилади?

Қўшилаётган (тугатилаётган) МЧЖда таъсисчиларнинг улушлари қандай тақсимланади?

Солиқ текшируви ўтказиладими?

Қўшилаётган (тугатилаётган) МЧЖда ва қўшиб олаётган МЧЖда бўладиган барча хўжалик ва банк муомалаларининг бухгалтерия ўтказмалари қандай ёзилади? 

 

А.Жуманиёзов,

“Жасмин Шовот” МТП МЧЖ бухгалтери.

 

 

 


жамият

1. Қўшиб олиш таомили юридик шахсни қайта ташкил этиш ҳисобланади ҳамда Фуқаролик кодексининг
49-моддаси, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, кейинги ўринларда – 310-II-сон Қонун) 51-моддаси, 23-сон БҲМС «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш» (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.

Корхоналар қайта ташкил этилганда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

Қўшиб олинаётган жамият:

иштирокчиларнинг умумий йиғилишини ўтказиб, унда қайта ташкил этиш тўғрисида, қўшилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқ­лаш тўғрисида қарор қабул қилиши, топшириш далолатномасини тасдиқлаши (310-II-сон Қонун 49-моддасининг иккинчи қисми);

барча кредиторларни хабардор қилиши;

ОАВда қайта ташкил этиш тўғрисида ахборотни чоп этиши;

рўйхатдан ўтказувчи орган реестридан кўчирма олиши керак (ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом 76-бандининг учинчи хатбошиси, кейинги ўринларда – 357-сон Низом).

Қўшиб олаётган жамият:

иштирокчиларнинг умумий йиғилишини ўтказиб, унда қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиши ва қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаши;

қўшиб олаётган МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига жамият иштирокчиларининг таркибини янгилаш, улар улушларининг миқдорларини белгилаш, қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа ўзгартишларни киритиш мақсадида қўшиб олишда иштирок этаётган жамият­ иштирокчиларининг биргаликдаги умумий йиғилишини ўтказиши, шунингдек зарурат бўлганда бошқа масалаларни, шу жумладан қўшиб олаётган МЧЖ органларини сайлаш масаласини ҳал қилиши;

қўшиб олинаётган жамият билан биргаликдаги умумий йиғилиш ўтказилганидан кейин рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидагиларни тақдим этиши керак:

1) ариза;

2) иштирокчилар биргаликдаги умумий йиғилишининг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарори;

3) қўшиб олаётган жамиятнинг муҳри билан тасдиқланган ўзгартиш ва қўшимчалар матни, 2 нусхада;

4) давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати;

5) кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлиги тасдиғи;

6) оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш тўғрисида чоп этилган хабарнинг матни;

7) топшириқ далолатномаси;

8) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳноманинг асл нусхаси, қўшиб олинаётган юридик шахснинг муҳри ва штампи (357-сон Низомнинг 72-банди);

9) қўшиб олинаётган жамиятни рўйхатдан ўтказган органнинг реестридан кўчирма.

2. Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан ялпи тушум солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади. Ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум ҳамда бошқа даромадлар киради. Солиқ кодексининг 132-моддасида бошқа даромадлар таркиби белгиланган бўлиб, жамият­лар қўшилиши натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган моддалар талабларига асосан солиқ солиш объекти вужудга келмайди ва, ўз навбатида, солиқ оқибатлари ҳам юзага келмайди.

3. 310-II-сон Қонун 51-моддасининг тўртинчи хатбошисида бир жамият бошқасига бирлаштирилганда топшириш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бирлаштириб олаётган жамиятга ўтиши белгиланган.

4. Таъсисчилар улушлари миқдори юқорида кўрсатиб ўтилганидек, қўшиб олаётган жамият томонидан қўшиб олишда иштирок этаётган жамият иштирокчиларининг биргаликдаги умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

5. Қонунчиликда юридик шахсни қайта ташкил қилишда солиқ текшируви ўтказилиши кўзда тутилмаган.

6. 23-сон БҲМСда қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий фаолияти билан боғлиқ товар-моддий бойликларни сотиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш, топширилаётган мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш, тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, топшириш далолатномасига киритилиши лозим бўлмаган келгуси давр харажатларини, масалан, ҳуқуқлари ҳуқуқий ворислик тартибида берилиши мумкин бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш харажатларини ва бошқа шунга ўхшаш харажатларни ҳисобдан чиқариш кабилар амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда якуний молиявий ҳисобот фақат қўшиб олинаётган корхона томонидан унинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра тузилади. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва қўшиб олинаётган корхонанинг соф фойдаси суммасини муассисларнинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да­ белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек топшириш далолатномаси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қўшиб олинаётган корхона фаолиятининг тўхтатилиши ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар ўз фаолиятини тўхтатаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади. Бунда бухгалтерия ўтказмалари 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) талаблари асосида амалга оширилади.

Прочитано: 2743 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика