Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Жамғармаларга солиқ ажратишга мажбурмизми?

“Фарғона Умид” суғурта агентлиги хусусий кичик корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ҳисобланади. Амалдаги қонун ҳамда меъёрий ҳужжатларга кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш бўйича биз учун имтиёзлар назарда тутилганми?

Ғ.Исомиддинов,

корхона бош бухгалтери.

 


Солиқ кодексининг 312 ва 316-мод­даларида нотижорат ташкилотлар (бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно), ягона солиқ тўловини тўловчи юридик шахслар ҳамда умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар (акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўловчилар ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилган.

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмага келсак, Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 22-иловада Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиш объектлари рўйхати келтирилган бўлиб, унда уларнинг бир хиллигини кўриш мумкин.

Демак, сизнинг корхонангиз акциз тўла­надиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолияти билан шуғулланмаган тақдирда, пенсия, йўл ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўламайди.

Жавобни экспертимиз

Умидбек САФАРОВ тайёрлади. 

Прочитано: 2333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика