Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Автотранспортга касса аппаратини ўрнатиш мумкинми?

Мен якка тартибдаги тадбиркор сифатида эшик ва дераза ромларини тайёрлаб, уларнинг чакана савдоси билан шуғулланаман. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ўзимга тегишли юк автотранспортимга назорат-касса машинасини ўрнатиб, тайёрланган эшик ва ромларни мижозларнинг ҳузурига олиб бориб сотмоқчиман.

Автотранспортга касса аппаратини ўрнатиш мумкинми?

“Хўжаназаров Зокир” якка тартибдаги тадбиркор.

 

 


Юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланиши Вазирлар Маҳкамасининг “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (17.11.2011 йилдаги 306-сон, кейинги ўринларда – 306-сон қарор) билан тартибга солинади.

Ушбу қарор ва бошқа қонун ҳуж­жатларида фискал хотирага эга бўлган НКМни автотранспорт воситаларига ўр­на­тиб, мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби белгиланмаган.

306-сон қарорнинг 3-иловасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати келтирилган бўлиб, унда турғун жойдан ташқаридаги маиший хизматлар, темирчилик, тунукачилик ишлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳам бор.

Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни низомда келтирилган шакл бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда ёзиши ва буюрт­мачига (харидорга) бериши шартлиги, хўжалик юритувчи субъект квитанциялар (чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар)ни рўйхатдан ўтказиш учун аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш бошлангунга қадар давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиши кераклиги, давлат солиқ хизмати органлари эса кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни 2 кун муддатда рўйхатдан ўтказишлари лозим (306-сон қарор билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг IV-бўлими).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ўзингиз тайёрлаган эшик ва дераза ромларини мижозларнинг ҳузурига олиб бориб сотаётганингизда давлат солиқ хизмати органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар бўлмиш квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни ёзиб беришингиз, яъни харидорга (мижозга) товарни нақд пулга савдо қилишингиз мумкин бўлади.

Жавобларни экспертимиз  

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика