Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

Автотранспорт ижарага олинганда

Бизнинг МЧЖ шаклидаги корхонамиз автотранспорт воситалари ёрдамида шаҳар ичида ва шаҳарлараро ташишлар билан шуғулланади, бу фаолият турига тегишли лицензиямиз ҳам мавжуд. Ўз транспорт воситаларимиз ва штатдаги ҳайдовчиларимиздан ташқари, биз автотранспорт воситаларини ижарага олиш шартномаларини тузамиз.

1. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда расмийлаштириш шартми?

2. Солиқ органлари биздан ижара шартномаси бўйича ҳайдовчиларнинг даромадларидан суғурта бадалларини тўлашимизни талаб қилишяпти. Бироқ биз уларга ҳақ тўламаймиз – буни ижарага берувчи амалга оширади. Солиқ органларининг талаблари тўғрими?

Баҳодирбек Салимов, МЧЖ директори.

Навоий шаҳри.

 

– 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (07.03.2006 йилдаги 38-сон, кейинги ўринларда – 38-сон қарор) асосан 2008 йил 1 декабрдан бошлаб автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда нотариуслар томонидан амалга оширилади.

Нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

 Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга (38-сон қарор билан тасдиқланган) мувофиқ, нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади.

 

2. Солиқ органларининг талаблари тўғри эмас. Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база СКнинг 172-моддасига мувофиқ тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади, бундан 308-моддасида кўрсатилган тўловлар мустасно (СКнинг 307-моддаси).

Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади, улар қуйидагилардир:

– меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

– илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

– СКнинг 173-моддасига мувофиқ рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

– СКнинг 174-моддасига мувофиқ компенсация тўловлари (компенсация);

– СКнинг 175-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш.

Бинобарин, СК 305-моддасининг учинчи қисмига асосан суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек уларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши учун жавобгарлик иш берувчининг – сизнинг ҳолатингизда ижарага берувчининг зиммасига юклатилади, чунки айнан у ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлайди.

Ушбу масалани ҳал қилиш учун сиз солиқ органларининг ходимларига тузилган ижара шартномаларининг нусхаларини, шунингдек ижарага берувчининг ҳайдовчилар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларининг нусхаларини тақдим этишингиз мумкин (уларни тақдим этиш мажбуриятини ижара шартномаси шартларига киритиш мақсадга мувофиқдир).

Жавобларни телефон орқали экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ берди.

Прочитано: 4954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика