Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 14 / Мутахассис жавоб беради

Шартлар ўзгарган

«Мega рask» МЧЖ чет эл корхонаси 10 йилдан ошибдики, ички бозорга ҳам, экспортга ҳам маҳсулот чиқаради.

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун 2012 йил декабри охирида республикага хом ашё келтирилиб, 2013 йил январида унинг божхона расмийлаштируви амалга оширилди. Биз у 2013 йил 1 январдан кучга кирган, «Бож тарифи тўғрисида» ва «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олмасдан амалга оширилиши керак деб ҳисоблаймиз. Фикримизча, улар инвестициялаш шартларининг ёмонлашувига олиб келади.

Шу сабабли биз кўрилган чораларни қўллаш масалаларига оид тушунтириш беришингизни сўраймиз.

 

– 2013 йил 1 январдан, 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 470-I-сон) 33-моддасига ва «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон) 12-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет эл корхоналари учун олиб кириладиган мол-мулкка божхона тўловлари солишнинг ягона тартиби белгиланди. Яъни устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида 33% бўлган корхоналарга давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган мол-мулкдан импорт божи ундириш кўринишида имтиёз берилади. Илгари қонунчилик барча чет эллик инвесторлар ва устав фондида инвестициялар улуши 33%дан кам бўлмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга имтиёзни муайян вақт билан чекламай тақдим этган.

Кўрилган чора барча корхоналар – чет эл инвестициялари иштирокида ва улар иштирокисиз тузилган корхоналар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган товарларга солиқ солиш шартларини бирхиллаштириш имконини берди, чунки бошқа солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзларнинг қўлланиши ушбу хўжалик юритувчи субъект чет эл инвестициялари иштирокида ёки улар иштирокисиз тузилганлигига боғлиқ эмас.

Божхона кодексининг 4-моддасида назарда тутилишича, божхона ишида божхона декларацияси қабул қилиб олинаётган куни товарлар «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида жойлаштирилган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади. Корхонангиз давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 2 йилдан кўпроқ вақт ўтганлиги боис, чет эл корхонаси ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт қиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви амалдаги қонун ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда, яъни импорт божини тўлаган ҳолда амалга оширилиши керак.

Бунда қонун ҳужжатларида бир қатор имтиёзлар назарда тутилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим, масалан:

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар, Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорига мувофиқ 2014 йил 1 январигача импорт қиладиган ускуналар, бутлаш буюмлари, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар учун, Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2012 йилдаги 585-ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ солиқларни, шунингдек божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);

2011–2013 йиллар учун тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар, Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарорига кўра, 2014 йил 1 январигача технологик ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган, маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш пайтида технологик жараёнда фойдаланиладиган компонентларни олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан, улар жумласига божхона божи ҳам киради, озод қилинганлар.

Инвестициялаш шарт-шароитларининг ёмонлашиши масаласига келсак, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 611-I-сон) Қонуннинг 3-моддасига кўра қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш ҳисобланади:

чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар тарзида олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғи миқдорининг (ставкасининг) кўпайтирилиши;

чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўтказиладиган даромадини (фойдасини) ўз мамлакатига қайтариш тартиб-таомилини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг миқдорини камайтирувчи қўшимча талабларнинг жорий этилиши;

инвестициялашни амалга ошириш ҳажмларига нисбатан миқдорий чеклашларнинг ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талабларнинг, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш тарзида, жорий этилиши;

чет эллик инвесторнинг корхоналар устав фондларида (устав капиталларида) улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашларнинг жорий этилиши;

чет эллик инвесторларнинг – жисмоний шахсларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш борасида қўшимча тартиб-таомилларнинг, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талабларнинг жорий этилиши.

Божхона божи бўйича имтиёзни қўллаш тартибидаги ўзгартиришлар юқорида саналган, инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирадиган ўзгартиришнинг бирортасига тааллуқли эмас.

Саволларга Молия вазирлиги Солиқ

 ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг эгри солиқлар ва

божхона тарифларини тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари

Дилфуза ШУКУРОВА жавоб берди.

Прочитано: 1773 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика