Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 14 / Солиқ солиш

ҚҚС, акциз солиғи ва мажбурий тўловлар бўйича

2013–2014 йилларда жорий этиладиган ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни амалга оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг (Президентнинг 18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон Фармони билан тасдиқланган) 17-банди, Президентнинг «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг (16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон) 3-бандига мувофиқ Солиқ кодексининг (СК) бир қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоботлар шакллари ҳам бундан мустасно эмас.

Мазкур ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси солиқ ҳисоботининг 17 та янги шаклларини ишлаб чиқиб, ўз қарори билан тасдиқладилар (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган)*.

Улар аввалгиларидан нимаси билан фарқланади? Шу ўринда ҚҚС ва акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари тузилиши умуман олганда ўзгармаганлигини қайд этиб ўтиш лозим. Айни пайтда улар ҳисоботни ҳар чоракда тақдим этиш муддатини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилди. Уларга тармоқларнинг хусусиятларига қараб солиқ солишга доир айрим ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

ҚҚС

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида ҚҚСни ҳар ойда тўлаш муддатлари (02-варақ) сақланганлиги ҳисобга олиниб, чоракнинг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охиридаги ҚҚС суммасини ўсиб борувчи якун билан кўрсатиш учун 050-сатр «Бюджетга тўланадиган (камайтириладиган) ҚҚС суммаси (040-сатр – 030-сатр)» 0501-0503-сатрлар кўрсаткичлари билан тўлдирилди.

2-илова «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби»да ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини белгилашда ҚҚС ҳисоб-китобига бир қатор аниқлаштириш ва қўшимчалар киритилди.

Экспортчилар диққатига!

Ноль фоизли ставка қўлланиладиган товарлар экспортидан оборотлар бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммасини тўғри белгилаш мақсадида ҳар бир реализация қилиш бўйича оборотнинг умумий ҳажмдаги салмоғи ва 01042-сатрдаги реализация қилиш бўйича оборот суммаси (миллий валютадаги эквивалентда) жўнатиш кунида Ўзбекистон Марказий банки белгилаган курсда кўрсатилиши керак (илгари юклаб жўнатиш амалга оширилган ойнинг охирги кунига белгиланган курс бўйича кўрсатилар эди).

Президентнинг «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (29.08.2006 йилдаги ПҚ-456-сон) мувофиқ пахта толаси учун ҳисоб-китоблар ТИАИСВнинг ташқи савдо компаниялари орқали амалга оширилади. Шу муносабат билан 2-иловага изоҳларга қуйидаги қўшимчалар киритилди.

Пахтани қайта ишловчилар

диққатига!

«Пахта тозалаш заводлари 4-устундаги 01041 ва 01043-сатрларни, шунингдек 3-устундаги 01044-сатрни тўлдирмайдилар. 5-устундаги 05031-сатрда 5-устуннинг 0503-сатридаги қийматни такрорлайдилар.

Бунда пахта толаси экспортга реализация қилинишининг тасдиғи сифатида пахта тозалаш заводлари «Пахтасаноат» ҲАБ наряди ва ушбу наряд асосида ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этадилар.

Тўқимачилар диққатига!

Тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (ип калава, газламалар, трикотаж полотно ва пахта йигириш чиқиндилари) ички бозорда «Ўзбекенгилсаноат» ДАК корхоналарига эркин алмаштириладиган валютага реализация қиладиган (ноль фоизли ставкада ҚҚСни ҳисоблаб ёзган ҳолда) корхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 йилдаги 141-сон қарорига мувофиқ 0103-сатрда «Ўзбекенгилсаноат» ДАКнинг харидор корхоналари тасдиқлаган сумма қисмида оборот суммасини кўрсатиб, ушбу ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 80%ини экспортга йўналтиришларини қайд этадилар».

ҚҚС ҳисоб-китобига 6-илова «Ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳисоб-китоби»га ҳам тегишли қўшимча киритилди.

СКнинг 204-моддасига мувофиқ ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова «Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш оборотлари»га қўшимча киритилди.

 

Таннархдан паст нархда реализация қилувчилар диққатига!

0103-сатрдаги таннархидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ва ҚҚСсиз реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни белгилашда давлат нархларини бошқариши (тарифлари) назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиниши оборотлари, шунингдек ноль фоизли ставкада солиқ солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда чиқариб ташланади.

Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига ҳам аниқлаштирувчи тусдаги ўзгартиришлар киритилди.

АКЦИЗ СОЛИҒИ

Акциз солиғига доир ҳисобот шаклларига ҳисоботни тақдим этиш муддатига тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби шакли Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 9.01.2012 йилда 2310-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқлаштирилди.

 

МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

Бюджетдан ташқари жамғармалар – Пенсия, Республика йўл ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича янгиланган ҳисобот янада батафсил тушунтиришларни талаб қилади. Агар илгари уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида шаклни топшириш керак бўлган бўлса, эндиликда уларнинг барчаси битта солиқ ҳисоботи шаклига бирлаштирилди (бундан кейин – давлат мақсадли жамғармаларига (ДМЖ) мажбурий ажратмалар бўйича солиқ ҳисоботи).

Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонига асосан ДМЖга мажбурий ажратмалар бўйича солиқ ҳисоботи шаклининг бутунлай янги тузилмаси ишлаб чиқилди (Ҳисоб-китобнинг шакли шартли мисоли билан илова қилинмоқда). У қуйидагиларни ўз ичига олади:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчиси тўғрисида маълумотлар – титул варағи;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);

Ҳисоб-китобга 1-илова – Солиқ солинадиган базанинг камайиши.

Қуйидагиларни қисқача қайд этиб ўтамиз.

ДМЖга мажбурий ажратмалар бўйича солиқ ҳисоботини мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланган шахслар тўлдирадилар.

Ҳисоб-китоб солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига ўсиб борувчи якун билан ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунларига кўра эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

ДМЖга мажбурий ажратмалар қуйидаги муддатларда тўланади:

бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларни тўловчи ҳисобланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирмайдиган солиқ тўловчилар томони-дан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунларига кўра эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ДМЖга мажбурий ажратмалар тўловчиси ҳисобланмайдилар, акцизланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олувчилар бундан мустасно.

Титул варағини тўлдиришга доир умумий талаблар умуман олганда сақлаб қолинди. Ундан фақат ҳисоботни электрон кўринишда тақдим этиш тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.

Ҳисоб-китоб шакли умуман олганда бирхиллаштирилди. Илгари амал қилган шакллардан фарқли равишда у бешта устунга бўлинди. 3–5-устунларда ДМЖга мажбурий ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича кўрсаткичлар қайд этилади. Ҳисоб-китобни тўлдираётганда 010–060-сатрларда кўрсаткичлар, шу жумладан чоракнинг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охиридаги кўрсаткичлар ўсиб борувчи якун билан қайд этилади:

010-сатрда – реализация қилишдан соф тушум асосида белгиланадиган солиқ солинадиган база. Яъни товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган ҚҚС ва акциз солиғи суммалари киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушум. Сатрдаги сумма 2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 010-сатри кўрсаткичига мувофиқ келади. Айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун солиқ солинадиган база амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда белгиланади;

020-сатрда – Ҳисоб-китобга 1-илова 010-сатри кўрсаткичларидан келиб чиқиб солиқ солинадиган базани камайтириш;

030-сатрда – ишончли шахснинг биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишидан соф тушум. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, 010-сатрдаги соф тушум 030-сатрда кўрсатилган ишончли шахснинг биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишидан соф тушумни ҳисобга олмасдан белгиланади.

СКнинг 380-моддасига мувофиқ биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси улуши асосида ёки оддий ширкат шартномаси шартларига мувофиқ тақсимланади ҳамда ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) бошқа даромадлари таркибига киритилади. Ана шу мақсадда юридик шахс ҳисоб сиёсатида биргаликда фаолият юритиш доирасида операциялар амалга оширилишини назарда тутиши, тегишинча, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни олиш ва реализация қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисоблаши, бинобарин, мазкур операциялар бўйича алоҳида ҳисоб юритиши шарт. Қулайлик яратиш учун бухгалтерия ҳисоби ишчи ҳисобварақлар режасида мазкур операцияларни ҳисобга олувчи алоҳида, яъни махсус ажратилган ҳисобварақларни жорий этиши лозим;

040-сатрда – сатрлар жами сифатида белгиланадиган (010-сатр – 020-сатр + 030-сатр) солиқ солинадиган база;

050-сатрда – ДМЖга мажбурий ажратмалар ставкалари (%). 2013 йилда ажратмалар олинадиган объектлар учун улар қуйидаги миқдорларда белгиланган (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-банди):

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 1,6%;

Республика йўл жамғармасига – 1,4%;

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – 0,5%;

060-сатрда – ҳисобот даврида тўланадиган мажбурий ажратмалар суммаси сатрлар кўпайтмаси сифатида белгиланади (040-сатр х 050-сатр).

Ҳисоб-китобда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ташкилот раҳбари ва бош бухгалтерининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланади.

Ҳисоб-китобга 1-иловада 010–040-сатрларда Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинмайдиган кўрсаткичлар акс эттирилади. Кўрсаткичлар чоракнинг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охиридаги ҳолатга кўра ўсиб борувчи якун билан кўрсатилади. Бунда имтиёз тақдим этилишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бандлари, моддалари, рақамлари, саналари ва номлари кўрсатилади.

Шуни қайд этиш лозимки, Ҳисоб-китобда ва унга иловада ойлар бўйича сатрлар кўрсаткичларини микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчилар тўлдирадилар.

Шартли мисолда мажбурий ажратмалар бўйича шаклни тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз. «А» компанияси 2013 йил январида маҳсулотни реализация қилишдан 350 минг сўм тушум олди. Биргаликдаги фаолият бўйича 45 минг сўмлик биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинган эди. Февраль ойида у 150 минг сўмлик тушум олди (январь–февраль – 500 минг сўм), биргаликдаги фаолият бўйича эса 15 минг сўмлик тушумга эга бўлди (январь–февраль – 60 минг сўм). Март ойида унинг тушуми 250 минг сўмни ташкил этди (январь–март – 750 минг сўм), биргаликдаги фаолият бўйича 20 минг сўмлик тушумга эга бўлди (январь–март – 80 минг сўм). Корхона мажбурий ажратмаларга доир имтиёзларга эга эмас.

Юқорида қайд этилганидек, солиқ ҳисоботи шакли ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Корхона имтиёзларни қўлламаслиги боис Ҳисоб-китобга иловани тақдим этмайди.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси

ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

бюд-жетдан ташқари Пенсия жамғар-маси

 

Республика йўл жамғар-маси

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси

 

1

2

3

4

5

Реализация қилишдан соф тушум асосида белгиланадиган солиқ солинадиган база,

шу жумладан:

010

750 000

750 000

750 000

чоракнинг биринчи ойи охирида

0101

350 000

350 000

350 000

чоракнинг иккинчи ойи охирида

0102

500 000

500 000

500 000

чоракнинг учинчи ойи охирида

0103

750 000

750 000

750 000

Солиқ солинадиган базани камайтириш

(Ҳисоб-китобга 1-илованинг
010-сатри),

шу жумладан:

020

 

 

 

 

 

 

чоракнинг биринчи ойи охирида

(Ҳисоб-китобга 1-илованинг
020-сатри)

0201

 

 

 

 

 

чоракнинг иккинчи ойи охирида

(Ҳисоб-китобга 1-илованинг
030-сатри)

0202

 

 

 

 

 

чоракнинг учинчи ойи охирида

(Ҳисоб-китобга 1-илованинг
040-сатри)

0203

 

 

 

Ишончли шахснинг биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишидан соф тушум,

шу жумладан:

030

80 000

80 000

80 000

чоракнинг биринчи ойи охирида

0301

45 000

45 000

45 000

чоракнинг иккинчи ойи охирида

0302

60 000

60 000

60 000

чоракнинг учинчи ойи охирида

0303

80 000

80 000

80 000

Солиқ солинадиган база
(010-сатр – 020-сатр + 030-сатр),

шу жумладан:

040

830 000

830 000

830 000

чоракнинг биринчи ойи охирида

(0101-сатр – 0201-сатр +
0301-сатр)

0401

395 000

395 000

395 000

чоракнинг иккинчи ойи охирида

(0102-сатр – 0202-сатр +
0302-сатр)

0402

560 000

560 000

560 000

чоракнинг учинчи ойи охирида

(0103-сатр – 0203-сатр +
0303-сатр)

0403

830 000

830 000

830 000

 

 

*Мазкур мисолда ПЖ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

МВ ва ДСҚнинг 2439-сон қарори билан тасдиқланган солиқ ҳисоботи шакллари norma.uz сайтида жойлаштирилган.

 

 

Мажбурий ажратмалар ставкалари (%)

 

050

1,6

1,4

0,5

Ҳисобот даври учун тўланадиган мажбурий ажратмалар суммаси (040-сатр х 050-сатр),

шу жумладан:

060

13 280,0

11 620,0

4 150,0

 чоракнинг биринчи ойи охирида

(0401-сатр х 050-сатр)

0601

6 320,0

5 530,0

1 975,0

 чоракнинг иккинчи ойи охирида

(0402-сатр х 050-сатр)

0602

8 960,0

7 840,0

2 800,0

 чоракнинг учинчи ойи охирида

(0403-сатр х 050-сатр)

0603

13 280,0

11 620,0

4 150,0

 

 

Изоҳ. Солиқ солинадиган база амалдаги қонун ҳужжатларида айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олиб белгиланади.

010-сатрдаги соф фойда 030-сатрда кўрсатилган ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишидан соф фойдани ҳисобга олмай белгиланади.

Ойлар бўйича сатрлар кўрсаткичларини микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчилар тўлдирадилар.

 

Раҳбар ___________________________          Тарасов А.А._                        _________

                                                                     (имзо)

Бош бухгалтер ___________                       Буранова Е.С_____________________

                                                                     (имзо)

М.Ў.

 

 

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобига

1-илова

Солиқ солинадиган базани камайтириш

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

 

Сумма

бюджетдан ташќари Пенсия жамѓармаси

Респуб-лика йўл жамѓармаси

бюджетдан ташќари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция ќилиш, мукаммал таъмирлаш ва жићозлаш жамѓармаси

1

2

3

4

5

Солиќ солинадиган базани камайтириш

(0101-сатр + 0102-сатр):

010

200 000

200 000

Солиќ кодексига мувофиќ*

0101

бошќа меъёрий-ћуќуќий ћужжатларга мувофиќ*

0102

200 000

200 000

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги
ПЌ-1672-сон ќарори

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 чоракнинг биринчи ойи охирида

(0201-сатр + 0202-сатр)

020

90 000

90 000

Солиќ кодексига мувофиќ*

0201

бошќа меъёрий-ћуќуќий ћужжатларга мувофиќ*

0202

90 000

90 000

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги
ПЌ-1672-сон ќарори

 

 

 

 

чоракнинг иккинчи ойи охирида

(0301-сатр + 0302-сатр)

030

110 000

110 000

Солиќ кодексига мувофиќ*

0301

бошќа меъёрий-ћуќуќий ћужжатларга мувофиќ*

0302

110 000

110 000

 Президентнинг 30.12.2011 йилдаги
ПЌ-1672-сон ќарори

 

 

 

 

чоракнинг учинчи ойи охирида

(0401-сатр + 0402-сатр)

040

200 000

200 000

Солиќ кодексига мувофиќ*

0401

бошќа меъёрий-ћуќуќий ћужжатларга мувофиќ*

0402

200 000

200 000

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги
ПЌ-1672-сон ќарори

 

 

 

 

 

 

Изоҳ.

*Имтиёз тақдим этилишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли бандлари, моддалари, рақамлари, саналари ва номлари кўрсатилади.

Ойлар бўйича сатрлар кўрсаткичларини микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчилар тўлдирадилар.

 

Раҳбар ______________                              Тарасов__А.А.____________________

                                                                  (имзо)                                          

Бош бухгалтер ______                                        Буранова Е.С.____________________                                                                                                              (имзо)

М.Ў.

 

Дилфуза ШУКУРОВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати

бошқармасининг эгри солиқлар ва божхона тарифларини тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 3670 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика