Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯСТни қандай тўлайман?

Ягона солиқ тўловчиси ҳисобланган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчамиз 2012 йил июнь ойида иш бошлаган. ДСИга йиллик ҳисобот топшираётган вақтимизда бир савол туғилиб қолди: бизнинг корхонамиз ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда қандай тартибни қўллаши керак? Яъни чакана савдо корхонаси сифатида қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолдами ёки фойдаланишда эгаллаб турган ҳудуд майдонидан келиб чиқиб, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолдами?

Равшан Бекмуродов, МЧЖ бухгалтери.

Самарқанд шаҳри.

– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 2203-сон Низом) мувофиқ, 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, республика Президентининг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, 2203-сон Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

2203-сон Низом қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

а) ЯСТни Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдиган чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналарга;

б) қуйидаги юридик шахсларга:

ЯСТ тўловчиси бўлмаганларга;

ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга;

ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганларга.

ЯСТ бўйича базани белгилаш (қатъий белгиланган солиқни ёки ер солиғининг 3 баравари суммасини ҳисобга олган ҳолда) ҳар бир ҳисобот ойининг, микрофирмалар ва кичик корхоналарда эса – ҳисобот чорагининг якунлари бўйича асосий фаолият турига боғлиқдир.

Агар лицензияланадиган фаолият асосий фаолият ҳисобланиб, лицензия фақат юридик шахсларга берилса, корхона ЯСТни энг кам миқдордан – ер солиғининг 3 баравари суммасидан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг фаолияти лицензияланадиган фаолият бўлиб, бу лицензия фақат юридик шахсларга берилади (ВМнинг 28.06.2003 йилдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомнинг 2, 3-бандлари).

Шу тариқа, сиз ЯСТни 2203-сон Низомга мувофиқ ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда тўлашингиз керак.

Жавобларни телефон орқали экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ берди.

Прочитано: 1952 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика