Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 14 / Солиқ солиш

Иштирокчи дастгоҳларни олади ёки устав капитали камайтирилишида ускуна муассисга берилишининг солиқ оқибатлари ҳақида

МЧЖ (ЯСТ ва ҚҚС тўловчи) ўзининг устав фондини камайтиришни мўлжаллаяпти ва ягона муассисга устав фондининг янги миқдоридан ошадиган суммада асосий воситаларни беришни режалаштиряпти. Илгари жамият томонидан фойдаланилган ускуна бериладиган мол-мулк бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳолда МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

– Устав капитали (УК) жамият барча иштирокчилари (сизнинг ҳолатда – битта иштирокчи) улушларининг номинал қийматини пасайтириш йўли билан камайтирилади. Уни «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 14-моддаси билан белгиланган – ЭКИҲнинг 40 баравари ёки бошқа меъёрий ҳужжат билан белгиланган энг кам миқдоргача камайтириш мумкин. Масалан, бизнесни баҳолаш билан шуғулланадиган ташкилотларда УКнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг камида 2 000 баробарига тенг бўлиши керак (Президентнинг 24.04.2008 йилдаги ПҚ-843-сон қарори 2-банди).

Бундан ташқари, УК камайганда жамият кўрсатилган Қонуннинг 19-моддасида белгиланган талабларга риоя этиши: кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиши, ОАВда маълумот жойлаштириши, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Ускуна муассисга берилганда ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари мазкур операциядан олинган молиявий натижага (фойда ёки зарар) боғлиқдир. Сизнинг ҳолатингизда у, қайта баҳолаш сальдосига тузатилган ҚҚСни (тўловчилар учун) ҳисобга олган ҳолда, муассисдан қарз суммаси билан унга берилаётган ускунанинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Асосий воситалар объектининг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (фойда) корхонанинг асосий фаолият тури ставкаси бўйича ягона солиқ тўлови солинадиган бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132, 135, 356-моддалари).

Асосий воситалар чиқиб кетишидан зарарлар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатмайди.

ҚҚС тўловчиларда асосий воситалар объекти чиқиб кетганда солиқ бўйича солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ҳам ўз ичига оладиган, муассис олдидаги қарз билан қолдиқ қиймат ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (СК 204-моддасининг еттинчи қисми). Агар ускуна қолдиқ қиймат бўйича берилса, солиқ солинадиган база ва ҚҚС суммаси нолга тенг бўлади. Агар ускуна қолдиқ қийматдан юқори қиймат бўйича берилса, ҚҚС суммаси қуйидагича белгиланади:

ҚҚС = (бериш қиймати – қолдиқ қиймат) х 20 / 120.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2257 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика