Қуйидаги тоифалар учун 1 октябрдан пенсиялар оширилди: ҳарбий пенсионерлар, сентябрда 80 ёшга тўлган фуқаролар ва биринчи гуруҳ ногиронлигини олган шахслар, деб айтди «Прайм» агентлигига берган интервьюсида Россия Савдо-саноат палатасининг «Инсон ресурсларини бошқариш» базавий кафедраси доценти Людмила Иванова-Швец.
У захирадаги ҳарбий хизматчиларнинг пенсияларини аввалига 4,5%га оширмоқчи бўлишганини, лекин кейин 5,1%га индексация қилишга қарор қилинганини эслатиб ўтди.
«Лекин ҳар бир киши учун индексация суммаси турлича бўлади, чунки у унвон, хизмат муддати ва ҳарбий хизматчининг пул таъминотига боғлиқ бўлади», – деб таъкидлади эксперт.
Стандарт тартибда августда 80 ёшга тўлганларга суғурта пенсиясининг қатъий қисми икки баробарга оширилди. Бу биринчи гуруҳ ногиронлигини олганларга ҳам тегишли. Қўшимча тўлов 8 134 рублни ташкил этади. Барча ҳисоб-китоблар автоматик равишда амалга оширилади, деб якунлади Иванова-Швец.
Манба: «Новости» РАА