II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ишга олмоқчиман. Ишга жойлашганда унинг ногиронлик пенсиясини олиб қўйишмайдими?
– Йўқ, олиб қўйишмайди. Пенсия унинг танловига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали тўланади (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон ЎРҚ 52-м., кейинги ўринларда – Қонун).