Пенсионер қўшним ўзгалар ёрдамисиз юра олмайди. Унинг паспортининг амал қилиш муддати тугади. У қандай қилиб паспортини алмаштириши мумкин?
– Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари), шунингдек давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Буни ўз қонуний вакиллари орқали бевосита (оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда) амалга ошириш мумкин. Маълумотлар йиғиш пункти масъул ходими ўн беш кунлик муддатда ID-картани яшаш жойига чиқиб расмийлаштиради ва беради (22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон Фармонга 1-илова 13-б.).