Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2024 йилдаги «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 600-сон қарори қабул қилинди.
Амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлашга маъсул ишчи гуруҳ ташкил этилди. 2025 йил 1 мартга қадар ишчи гуруҳ давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва киритиши лозим.
Ишчи гуруҳ Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда маҳаллий экспертларни жалб қилиши режалаштирилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.09.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.
Маълумот учун!
Якка тартибдаги тадбиркор ўзи учун ижтимоий солиқ миқдорини ўзининг имкониятлари ва пенсия таъминоти миқдоридан келиб чиққан ҳолда МУСТАҚИЛ белгилаш ҳуқуқига эга.