Norma.uz

Уч йилда бир марта

 

Онам пенсионер. У санаторийга бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эгами? Агар шундай бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

 

– Онангиз бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун сиз ДХМга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилишингиз керак. Белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдириш керак. Ушбу давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (19.11.2021 йилдаги 693-сон ВМҚ). Ёшга доир пенсия олувчиларга йўлланмалар уч йилда бир марта берилади.

 

Маълумот учун. Қуйидагилар ҳар йили йўлланма олиши мумкин:

уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар;

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсионерлар;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар.

Икки йилда бир маротаба:

уруш фахрийларига тенглаштирилган шахслар;

ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

I ва II гуруҳ ногиронлари, I гуруҳ ногиронларини парвариш қилаётган шахслар.

Прочитано: 21 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика