Пенсионер чет элда яшаб, Ўзбекистонда пенсия олаётганда, соғлиғи туфайли келиб, вақтинча яшаш жойида ҳеч қандай ижтимоий нафақа олмаслиги ҳақида Пенсия жамғармасига хабар бера олмаган, шунингдек консулликда бу ҳақда маълумотнома расмийлаштира олмаган эди, унинг пенсия тўловини тўхтатиб қўйишди. Бир йилдан кейин узоқ касалликдан сўнг пенсионер чет элда вафот этди. Бу ҳолда касаллик вақтида олинмаган пенсия суммалари тўланадими? Қариндошлари ушбу 12 ой учун пенсия олиш ҳуқуқига эгами?
– Пенсия тўлови тўхтатиб турилган давр учун пенсия суммалари ҳисобланмайди.
Пенсия тўлови фақат пенсионер ёки унинг қонуний вакили Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилгандан, ариза берган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан сўнггина тикланади (Низом 158-б., 592-сон ВМҚ). Бундай ҳолатда ўтган давр учун пенсия суммалари ҳам ҳисобланади.
Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия тўловлари пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилган санадан Қонуннинг 59-моддасида белгиланган муддат асосида тўланади (Низом 156-б., 592-сон ВМҚ).
Пенсионер пенсия тўловларини, шу жумладан ўтган давр учун тиклаш учун мурожаат қилмаганини ҳисобга олиб, қариндошлари бу пенсия суммаларини олиш ҳуқуқига эга эмас.