Norma.uz

Қаерга? Қандай? Қайси?

 

Эрим тўрт йил олдин вафот этган, баъзи ҳужжатлар йўқлиги сабабли унинг пенсия жамғармаларини ололмадим. Ҳозир барча ҳужжатлар бор, пенсия жамғармасини олсам бўладими ёки муддат ўтиб кетдими?

 

Балки, бу ерда жамғариб бориладиган пенсия ҳақида гап кетаётгандир. Фуқаро вафот этган тақдирда, унинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос қилиб олинади ва меросхўрга бир вақтда ва тўлиқ ҳажмда тўланади (Низом 20-б., 21.12.2004 йилдаги 595-сон ВМҚ).

Тўловларни олиш муддати белгиланмаганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу масалани аниқлаштириш учун Халқ банкига мурожаат қилишингиз керак.

 

*** 

Агар аёл бола туғилиши ва уч ёшгача тарбиялаш вақтида расмий ишламаган, уйда ўтирган бўлса, бу уч йил стажга кирадими?

 

– Йўқ, кирмайди. Чунки Қонуннинг 37-моддаси 1-қисми «ж» бандига мувофиқ иш стажига фақат бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш таътилида бўлган вақт, лекин жами 6 йилдан кўп бўлмаган муддат қўшилади.

Бола парвариши бўйича таътилда бўлган вақт Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи томонидан расмийлаштирилади.

 

 

Боқувчисини йўқотганлик бўйича қандай тўловлар ва имтиёзлар белгиланган?

 

– Биринчи навбатда сиз боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгасиз (Қонун 19-м.).

Пенсия олиш ҳуқуқи бўлмаган тақдирда сизга боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа тайинланади (23.03.2023 йилдаги 119-сон ВМҚ).

Шунингдек, ота-онасидан бири ёки иккаласи вафот этган боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Ушбу имтиёз бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими маълумотномаси асосида берилади (СК 436-м. 5-б.).

 

 

***

Ҳозир бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа кимларга тўланади?

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 4.03.2024 йилдаги 110-сон қарорига мувофиқ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб давлат томонидан бола туғилганда тўланадиган бир марталик нафақа:

• биринчи фарзанд учун – барча аёлларга;

• иккинчи фарзанд учун – бола туғилган пайтга келиб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оила аъзоси бўлган аёлларга берилади.

Бошқа барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали топшириш мумкин.

 

 

Маълумот учун!

Агар ходимга пенсия тайинлашга тавсия этиш РАД этилса, бу ҳақда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда ХАБАР ҚИЛИНАДИ. Маъмурият қарори билан РОЗИ БЎЛИНМАГАН тақдирда яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берса БЎЛАДИ.

Прочитано: 52 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика