Norma.uz

Шартнома тузишга З0 кун

 

Кўп квартирали уйдаги турар жойнинг янги эгаси етказиб берувчи билан иссиқлик таъминоти шартномасини қанча вақт ичида тузиши керак?

 

– Янги мулкдор кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун муддатда шартнома тузиши шарт. Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан етказиб берувчига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобиль телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади.

Бунда етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт (Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари 108-б., 15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 93 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика